HUB vs SWITCH

HUB vs SWITCH

HUB ёки SWITCH? қайси биридан фойдаланган маъқул? Тўғри танлов керакми? У холда сиз бу тармоқ қурилмаларининг қай бири қай ҳолатда ишлатилиши ва уларнинг бир – биридан фарқини билиб олиш фойдадан ҳоли бўлмайди. Умуман олганда оргтехника билан яхши таниш инсон hub ва switch хақида ҳам бир қанча маълумотларга эга бўлиши аниқ.
Аммо аксари унинг ичида, яъни портларда қандай жарайнлар кечиши ҳақида етарлича маълумотга эга эмаслар. Келинг аввал Hub – тармоқ қурилмасини кўриб чиқамиз.

Hub – бу бир кириш ва бир қанча чиқишга эга бўлган тармоқ қурилмасидир. Сигнал узатиш тезлиги 10/100/1000 Мбит/с бўлади. Агар тармоқни ОСИ модели бўйича етти пағонага бўладиган бўлсак, хаб биринчи пағонага тўғри келади.

Hub’ни ишлаш принципини кўриб чиқамиз. Hub 1 портга келган сигнални нусхасини бир вақтнинг ўзида барча портларга жунатади. Шу вақтда Hub’га уланган тармоқнинг бошқа актив қурилмасидан маълумот жунатилади. Бунда шу портда сигналларни йўқотилиши содир бўлади. Чунки Hub яримдуплекс режимда ишлайди. Бир портдан ҳам узатиб, ҳам қабул қилиб олиш имкониятига эга эмас. Hub асосан тармоқнинг кичик сегментларида қўлланилади. Hub шу билан бирга хавфсизлик талабларига ҳам тўлиқ жавоб бермайди. У нусхалаб юборган сигнал тармоқдаги барча компьютер тармоқ адаптерига етиб келиши мумкин. Бу эса маълумотга рухсат этилмаган холатда эгалик қилишга олиб келади. Сигналнинг нусхасини олиб юбориш Hub иш фаолиятини секинлаштиради. Юкланиш кўпайиб кетади. Натижада маълумотлар йўқолишига олиб келади. Тармоқда компьютерлар сони ошиб боргани сари Hub’нинг ФИК камайиб боради.

Switch – бир қанча сегментни бирлаштирувчи тармоқ коммутаторидир. Коммутатор ОСИ моделининг 2 – пағонасига мос келади. Тармоқ администратори тили билан Switch – бу коммутатор, Bridge(мост) деб ҳам аталади. Сигнал узатиш тезлиги 10/100/1000 Мбит/с бўлади. Шу билан бирга коммутаторларни бир – бири билан боғлаш учун алоҳида 2/10 Гбит/с тезликдаги портлар хам мавжуд бўлиб, тўлиқ дуплекс режимда ишлайди. У маълумотни нусхасини барча портларга юбормайди. Аксинча пакетда қабул қилувчининг адреси бўйича сигнални жўнатади. Коммутатор тармоқдаги компьютерларнинг МАС адресини ўзининг хотирасидаги жадвалда бир қанча муддатга сақлаб қолади. Бу эса пакетларни узатилиш тезлиги, ишончлилиги ва хавфсизлигини оширади. Коммутатор буфер хотирасида қабул қилган сигнални сақлаб туради. Коммутаторлар бошқарилувчи ва бошқарилмайдиган турларга бўлинади. Бошқарилувчи коммутаторнинг ҳар бир портини алохида сегментга бириктириш мумкин. Коммутатор 48 портга эга бўлса, унинг жуфт рақамли портларини 192.168.х.х га, тоқ рақамли портларини 172.57.х.х га бириктириш мумкин. Ёки бўлмаса 10 – портни 20 – портга трансляция қилиш мумкин. Умуман олганда коммутаторларнинг имкониятлари доираси кенг. Уларни турли сохаларда, турли мақсадларда қўллаш мумкин. Коммутаторлар ёрдамида WLAN ҳосил қилиш мумкин. WLAN ёрдамида катта тармоқларни бошқариш янада осонлашади.

Манба: ITportal.Uz

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!