Инсонларнинг гаджетларга бўлган муҳаббатига изоҳ берилди

Инсонларнинг гаджетларга бўлган муҳаббатига изоҳ берилди

Макгилла Университети психологлари нима учун баъзи инсонлар жонсиз буюмларга шунчалик меҳр қўйишларининг сабабини аниқлашди. Маълум бўлишича, улар шу тариқа ёлғизлик ҳиссидан халос бўлишар экан. Psychological Science журналида чоп этилган олимларнинг хулосаси ҳақида Gizmodo нашри хабар берди.

Тадқиқотчилар 178 нафар киши иштирокида тажриба ўтказишди. Унда ёлғизлик ҳисси, сепарацион безовталик  (яқинлардан узоқлашганда хавотирга тушиш), муайян бир ижтимоий гуруҳга аъзо бўлишга эҳтиёж сезиш ва ўз-ўзини  ҳурмат қилиш каби психологик кўрсаткичлар баҳоланди. Шундан сўнг гуруҳларнинг биридаги иштирокчилардан ўзлари учун муҳим аҳамиятга эга бўлган яқин инсонга хос бўлган олти хислатни санаб ўтиш сўралди. Иккинчи гуруҳ иштирокчиларидан эса оддий бир танишини таърифлаш сўралди.

Шундан сўнг тадқиқот қатнашчилари тўрт қурилма  тавсифини ўқиб беришди. Психологлар иштирокчилардан ҳар бир гаджетга таъриф беришни сўрашди. Маълум бўлишича, ўзини ёлғиз ҳис қилувчи кишилар гаджетларга таъриф бериш давомида уларга нисбатан кўпинча инсоний хислатларни санаб ўтишган. Бироқ жонсиз предметларни жонлантиришга мойиллик кўпроқ сепарацион безовталик билан боғлиқ бўлган.

Олимлар инсонларнинг шу йўл билан муносабатларга бўлган эҳтиёжини қондиришини тахмин қилишмоқда. Шундай бўлса-да, бу янги инсонлар билан алоқаларни йўлга қўйишни анча қийинлаштиради.

Манба: Kun.uz