Instagram’да бошқаларга «кўринмасдан» кузатиш мумкин

  •   DiMaX
  •  2913
  •  25.07.2018 16:43

Instagram’да бошқаларга «кўринмасдан» кузатиш мумкин

Яқиндагина Instagram мобил иловасида янги функция пайдо бўлди – унинг шарофати билан айни дамда мазкур сервисда кимлар онлайн эканини кўришингиз мумкин. Лекин масаланинг иккинчи томони ҳам бор – энди сизнинг онлайн эканингизни ҳам бошқалар кўра олади...

ЎҚИНГ: Instagram муҳим функция билан янгиланди

Юқоридаги функция бошланғич созламалар бўйича барчада фаол ҳолатда бўлади. Лекин, агарда ўзингизнинг онлайн эканингизни бошқалардан яширмоқчи, «кўринмасдан» кузатмоқчи бўлсангиз, бунинг ҳам йўли бор.

Хуллас, Instagram’да фаоллигингизни бошқалар кўра олмасликлари учун қуйидагиларни амалга оширасиз:

  1. Қурилмангизда Instagram иловангизни очиб, ўз профилингизга кирасиз;
  2. Шестерняча белгичасини босиб, параметрлар бўлимига ўтасиз;
  3. Саҳифанинг охиригача тушиб, шу ердаги «Тармоқдаги ҳолат» – «Сетевой статус» бандини очасиз;
  4. Шу жойда «Тармоқдаги ҳолатни кўрсатиш» – «Показывать сетевой статус» ёзуви ёнидаги тумблерни суриб, нофаол ҳолатга келтирасиз.

Энди сизнинг қачон интернетда онлайн эканингизни Instagram’да дўстларингиз ҳам, бошқалар ҳам кузата олишмайди.

ЎҚИНГ: Актриса ва хонандаларимиз Instagram’да қанчалик фаол?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!