Instagram Stories’да энди савол берсангиз бўлади: жавоб ҳам оласиз

  •   Saroy
  •  157
  •  12.07.2018 15:13

Instagram Stories’да энди савол берсангиз бўлади: жавоб ҳам оласиз

IiOS ва Android учун Instagram иловасининг янги версиясида “тарих” учун, деган янги  функция пайдо бўлди. У интерактив эмодзи-стикерлар бўлиб, унинг ёрдамида савол бериш ва саволларга жавоб қайтариш мумкин бўлади.

“Тарих” муаллифига савол бериш учун, шунчаки стикерни маҳкамлаб, постни эълон қилиш керак. Ва хабарнинг ўзини ҳам, хабар жўнатувчини ҳам фақат саволни қабул қилган киши кўра олади.

ЎҚИНГ:Ҳар қандай смартфонда бемалол ишлай оладиган Instagram Lite чиқди!

Барча саволлар алоҳида рўйхатга йиғилади. Уларнинг бирига жавоб бериш учун, шунчаки стикерни босса бўлди. Лекин бу ҳолатда Instagram савол ва унга сизнинг жавобингиз билан янги «тарих» яратади (бошқа фойдаланувчилар хабар жўнатувчининг исмини кўрмай фақат матнни кўради).

Бундай эмодзи-стикерлар таҳрир ҳам қилинади — рангини, шаклини, ўлчамини ўзгартириш мумкин. Битта “тарихда” саволлар миқдори чегараланмаган.

Буларнинг барчаси кўплаб қизиқувчан обуначилари бор бўлган  фойдаланувчилар учун асқотади. Масалан, сиз кўп марта бериладиган саволларни танлаб, уларга жавобларни эълон қиласиз, буни барча дўстларингиз кўради.

ЎҚИНГ:Тез орада Instagram'да сизга манзур бўлувчи янги имконият пайдо бўлади

Бундан Instagram’га ҳам фойда бўлади, чунки жавоблар алоҳида “тарихда” эълон қилинади. Шу йўл билан дастурчилар мазкур хизмат фойдаланувчиларининг фаоллигини оширади.

 

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Saroy

Ахборот технологиялари янгиликларини кузатиб бориш, соҳа тараққиёти билан ҳамнафас бўлиш, рўй бераётган ўзгаришларни сайт мухлислари билан баҳам кўришни истайман.