Intel'ни ортда қолдирмоқчи бўлган бренд

  •   Saroy
  •  727
  •  06.06.2018 12:40

Intel'ни ортда қолдирмоқчи бўлган бренд

Яқиндагина Intel ўзининг 28 ядроли чипи ҳақида ҳикоясини бошлаганди, AMD шу заҳотиёқ жавоб зарбасини берди. Computex 2018 кўргазмасида  «қизиллар» ўзининг 32 ядроли Ryzen Threadripper процессорининг иккинчи авлодини намойиш қилди.

ЎҚИНГ: AMD «тўрттаси биттада» EPYC 7000 процессорларини тақдим этди

Янги AMD Ryzen Threadripper 12-нанометрли техпроцес бўйича чиқади ва у Zen+ базасидаги тўртта саккизядроли кристал  Pinnacle Ridge билан жиҳозланган. 32-ядроли процессор 64 йўриқнома оқими билан қўллаб қувватланган  ва биринчи авлодда ишлатилган, ўша TR4 сокети ўрнатилади. Компания қурилманинг янада юқори такт частотасига эгалигини ҳамда энергия самарадорлиги  аввалгисидан анча  яхшиланганини алоҳида таъкидлашмоқда. Аммо, чиплар ҳақида тўла тавсиф кейинроқ маълум қилинади дейишмоқда.

AMD 32-ядроли Ryzen Threadripper 2 ни 2018 йилнинг учинчи чорагида чиқаришни режалаштирган, яъни Intelнинг 28 ядроли монстридан бироз аввалроқ. Умуман олганда, компания отни қамчилаб тўғри қилади, чунки рақобатчидан ортда қолиш яхшиликка олиб келмаслиги мумкин. Компания ҳозирча янги маҳсулот нархини ошкор этмаяпти.

ЎҚИНГ: Видеокарталар бозори ўсишда давом этмоқда