Интернет муаммоларини бир зумда ўзи ҳал этувчи бепул дастур!

  •   DiMaX
  •  2508
  •  07.03.2018 17:18

Интернет муаммоларини бир зумда ўзи ҳал этувчи бепул дастур!

Бугунги кунда деярли ҳар биримизнинг уйимизда, офисларда интернет уланмаси мавжуд. Лекин баъзида турли сабабларга кўра интернет узилиб қолиши ҳолатлари учрайди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда интернетни яхшилаш бўйича амалий ишлар бошланди

Энди интернет узилиб қолишларидан хавотир олмасангиз ҳам бўлади, зеро, бунда сизга ёрдамга келувчи Complete Internet Repair дастури бор. Ушбу утилита интернетнинг узилиб қолиши сабабини бир зумда аниқлаб, ўзи автоматик тарзда бартараф этиб беради.

Complete Internet Repair утилитаси мутлақо бепул бўлиб, уни компьютерга ўрнатиш ҳам талаб этилмайди. Шунчаки дастурни мана бу ҳавола орқали (ёки Telegram’дан – мана бу ҳавола ёрдамида) кўчириб оласиз, архивдан чиқарасиз ва ишга тушириб юборсангиз бас.

Айтиш керакки, Complete Internet Repair дастури созламаларида (File менюсидаги 2-банд, 3-варақа) унинг тилини русчага ўтказиш мумкин. Мазкур утилита 11 опцияга эга, уларнинг ҳар бири интернетга уланиш узилишининг бирор сабабини бартараф этишга жавобгардир. Фақат текшириш ва тўғирлаш керак бўлган функцияларнигина танлаб, қолганларига тегмасангиз ҳам бўлаверади.

Барча жараёнлар автоматик тарзда бажарилади. Қарабсизки, уланишдаги носозликлардан бир зумда қутуласиз!

ЎҚИНГ: Интернет тезлиги миллатга қанчага тушади?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.