Интернетдаги шахсий маълумотларни бутунлай ўчирадиган сервис яратилди

Интернетдаги шахсий маълумотларни бутунлай ўчирадиган сервис яратилди

Тан олиш лозим, бугунги даврда интернет инсоният ҳаётининг ажралмас қисмига айланган. Биз ҳар куни интернетдаги турли тармоқлар, сервислар ва сайтлардан фаол фойдаланиб борамиз. Бироқ интернетдаги шахсий маълумотларнинг хавфсизлиги ҳақида гап борганда, ҳар доим ҳам бу борада ўзимизни хавфдан холи деб ҳисоблай олмаймиз. Ҳатто тармоқдаги шахсий маълумотлар баъзи ҳолларда кузатувлар ва бошқа кўнгилсизликларга сабаб бўлиши мумкин.

Юқоридаги ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, швециялик олимлар бир соат ичида ўзингиз ҳақидаги шахсий маълумотларни интернетдан бутунлай ўчириб юборишга хизмат қиладиган махсус сервисни яратдилар, деб ёзмоқда 4PDA сайти. Қизиғи шундаки, барча шахсий маълумотларни ўчириш учун сервисда Google аккаунт ёрдамида рўйхатдан ўтиш керак.

Шундан кейин сервис интернетда сиз ҳақингизда мавжуд бўлган барча тафсилотларни аниқлайди ва уларни ўчириб юборишни таклиф этади. Жараёнга тахминан бир соат вақт сарфланиши мумкин.

Аммо, шундай қилган тақдирда ҳам шахсий маълумотларни бутунлай ўчиришнинг имкони мавжуд эмас. Чунки улар интернетдан тозаланса-да, барибир бирор хотира дампи ёки компания серверларида сақланиб қолаверади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!