Интернетдаги суҳбатдошингиздан унинг хабарини ўқиганингизни қандай яшириш мумкин?

Интернетдаги суҳбатдошингиздан унинг хабарини ўқиганингизни қандай яшириш мумкин?

Кўпчиликка бу ҳолат таниш: интернетда суҳбатдошингиз сизга ёзиб юборади, лекин унга дарҳол жавоб беришга тайёр эмассиз. Суҳбатдошингиз хабар ўқилганини кўради ва орада ноқулай вазият юзага келади.

laptop-680x250

Бундай вазиятларнинг олдини олиш мақсадида «Лайфхакер» бир қатор машҳур ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда хабар ўқилганини яшириш сирларидан воқиф этди.

Messages, iMessages

Бу маслаҳат iPhone фойдаланувчиларига тегишли. Созламаларга киринг, у ердан «Хабарлар» бандига ўтиб, «Ўқилганлик ҳақида ҳисобот» пункти қаршисидаги тугмани ўчириб қўйинг.

1-49-338x600

Mac’да бу амал қуйидагича бажарилади: «Хабарлар» → «Созламалар» → «Аккаунтлар», у ерда «Ўқилганлик ҳақида ҳисобот» пункти қаршисидаги белгини олиб ташланг.

3-2-680x467

Facebook

Агар Google Chrome браузеридан фойдалансангиз, Facebook Unseen кенгайтмасини юклаб олинг. У суҳбатдошингизнинг хабарини ўқиганингизни беркитиш имконини беради.

Screenshot_1-2

Adblock Plus кенгайтмаси ҳам шундай функцияга эга.

Ижтимоий тармоқнинг мобил версиясида ҳозирча ўқилганлик мақомини беркитиш йўли йўқ.

WhatsApp

Ушбу мессенжерда суҳбатдошингиз хабарни ўқиганини билдирувчи қўшалоқ галочка амал қилади. Аммо буни четлаб ўтишнинг имкони бор — Android APK. Бу дастур ҳозирча бета-версияда бўлиб, фақат Android фойдаланувчиларига мослашган.

Дастур ўрнатилгач, созламалардан «Аккаунт» менюсини топинг, у ердан «Приватлик» бандига ўтиб, «Ўқилганлик ҳақида ҳисобот» қаршисидаги галочкани олиб ташланг.

4-360x600

5-360x600

6-360x600

7-360x600

iOS фойдаланувчиларига мослашган версиянинг чиқишини бироз кутишга тўғри келади.

Viber

«Созламалар» → «Конфиденциаллик» → «‘Кўрилган’ ҳолатини юбориш» банди қаршисидан галочкани олиб ташланг.

8-28-360x600

iPhone эгалари учун ҳам шу схема амал қилади.

9-28-400x600

«VKонтакте»

Агар ижтимоий тармоқдаги саҳифангиз почтага уланган бўлса, электрон манзилингизга ҳар бир постингдан сўнг хабарнома келади. Хабарномада постинг матнини тўлиқ ўқиш мумкин, бунда матнни йўллаган одам ўқилганлик мақомидан огоҳлантирилмайди.

10-1-360x600

Бу усулнинг бир нечта камчилиги бор. Биринчидан, хабарнома дарҳол етказилмайди — 15 дақиқача кутишга тўғри келади. Иккинчидан, бир йўла бир неча фойдаланувчи сизга ёзиб юборган бўлса, унда умумий хабарнома келади, ва ҳар бир хабар билан танишиш учун сайтга ўтишга тўғри келади. Бундан ташқари, умумий чатларга хабар йўлланганда, бундан почта орқали бохабар этилмайсиз.

11-1-360x600

Outlook

«Сервис» → «Параметрлар» → «Почта параметрлари» → «Кузатиш параметрлари». «Ҳеч қачон жавоб йўлламаслик» бандини танлаб, «ОК» тугмасини босинг.

12

Манба: Daryo.uz

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!