iPhone 13 дизайнидаги 83 долларлик смартфон қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди

iPhone 13 дизайнидаги 83 долларлик смартфон қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди

Янги Gionee G13 Pro смартфони шу кунларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ушбу 86 долларлик қурилма ташқи кўринишидан iPhone 13 моделига жуда ўхшайди. 

Қурилманинг 32ГБ хотирага эга бўлган тури 86 доллар нархда сотилмоқда. Шунингдек, унинг 128ГБ хотира билан жиҳозланган тури мавжуд. Маҳсулот тафсилотлари саҳифасида эса “янги HMS экотизим“ ва “HarmonyOS“ сўзларини кўриш мумкин. 

Агар шундай бўлса, Gionee G13 Pro HarmonyOS операцион тизимда ишловчи биринчи Huawei бўлмаган смартфон бўлади. 

Тавсифда айтилишича, ушбу смартфон Unisoc Tiger T310 бир чипли тизим ва олд панель майдонининг 90.3 фоизини эгаллаган 6.26 дюймли дисплей билан жиҳозланган. 

Қурилма 13МП ҳамда 5МП камералар, шунингдек, 3,500 мАс сиғимли аккумуляторга эга. 

HarmonyOS 2.0 операцион тизими ҳозирда 220 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга. Бунга смартфон, телевизор ва ақлли соат фойдаланувчилари киради. 

ЎҚИНГ: Redmi Note 11 ҳамда Note 11S смартфонлари тақдим этилди