JobFairOnline 2016 онлайн – вакансиялар ярмаркаси орқали Beeline‘дан иш топиш мумкин

JobFairOnline 2016 онлайн – вакансиялар ярмаркаси орқали Beeline‘дан иш топиш мумкин

Йирик алоқа оператори Beeline 2 майдан 6 майга қадар www.jobfair.uz сайтида бўлиб ўтадиган JobFairOnline 2016 бешинчи онлайн-вакансиялар ярмаркасида иштирок этиши ҳақида хабар беради.

Вакансиялар ярмаркасининг Интернет тармоғида ўтказилиши, унда кўплаб иш берувчилар ва иш қидирувчиларга иштирок этиш имкониятини беради, ва бу шу турдаги тадбирнинг муҳим афзаллигига айланади. Онлайн-ярмарка 70 компания ва 15 минг мутахассисларни қамраб олган IХ махсуслаштирилган JobFair 2016 бўш иш ўринлар ярмаркаси доирасида ўтказилмоқда.

Бўш иш ўринлар ярмаркасининг ташкилотчилари MyJob иш тармоғи ва “Карьера+” газетаси. Бўш иш ўринлари Ярмаркасининг асосий мақсади малакали мутахассислар ва Ўзбекистоннинг йирик компаниялари ўртасида тўғридан тўғри алоқаларни ўрнатиш.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!