Картон-фотоаппарат ишлаб чиқарилди

Картон-фотоаппарат ишлаб чиқарилди

Японияда ғаройиб камера яратилди, у юпқалигидан картондан ясалганга ўхшайди. Ихтирочилар уни “Retro Camera” деб номлаб, яқин орада 3299 иен (27 доллар) нархда савдога чиқаришмоқчи.

Ретро камера қалинлиги атиги 6 мм, вазни эса 43 грамм. Ишлаб чиқарувчи таъкидлашига қараганда, қурилма 1280×1024 ўлчамда расмга олишдан ташқари аудио ва видео ёза олади.

Юпқа камеранинг microSD карталари учун слоти ва USB 2.0 порти бор. Бундан ташқари камера иш режимини ростлагич ва диод чироқли индикатори мавжуд. Ҳозирча, “Retro Camera” кунчиқар юртдан ташқарига чиқмади, аммо яқин кунларда бошқа мамлакатлардаги дўконларда учратиб қолишингиз мумкин.