Lamborghini қимматбаҳо смартфонни тақдим қилди

Lamborghini қимматбаҳо смартфонни тақдим қилди

Tonino Lamborghini — таниқли спорт машиналари бренди номи билан қимматбаҳо телефонлар ишлаб чиқарувчи компаниянинг янги Android гаджети Alpha-One деб номланди. Нархи чўнтакни "чақиб" қўядиган бу премиум туркумидаги телефон ўзига хос дизайни билан ажралиб туради.

Янги Lamborghini "авто-фони" 5,5 дюймли ҳамда Quad HD (2560 x 1440 пикселли) сиғимли дисплей билан таъминланган.

Alpha-One — «фирма смартфони», яъни дизайн оригинал ва чекланган миқдорда ишлаб чиқарилади. Уни харид қилиш учун 2500 АҚШ долларининг бахридан ўтиш керак бўлади. Мазкур Lamborghini смартфони Буюк Британия ҳамда Бирлашган Араб амирликларида шу ҳафтадаёқ сотувга чиқарилади.

Alpha-One энг сифатли материаллардан тайёрланган. Мисол учун, италянча чарм, қўлда тайёрланган ва занглашга чидамли металл қотишмаси («титандан пишиқроқ» дейди ишлаб чиқарувчи). Телефон 2 та SIM-картали бўлмачага эга. Унга 20 мегапикселли, оптик ва рақамли барқарорлаштириш функцияларига, шунингдек Dolby карнайи ўрнатилган.


Alpha-One платформасида 2016 йил бошларидаги илғор Qualcomm Snapdragon 820 процессори, 4 ГБ оператив хотира ва 64 ГБ доимий хотира мавжуд. Смартфоннинг батарея сиғими 3,250 мА соат.


Телефон қадоқданоқ Android 7.0 Nougat операцион тизимида ишлайди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.