LG G5 йилнинг энг осон таъмирланадиган смартфони деб топилди

LG G5 йилнинг энг осон таъмирланадиган смартфони деб топилди

Албатта, ҳеч ким ўзига тегишли смартфоннинг носоз бўлишини истамайди. Бироқ турли сабаблар туфайли смартфоннинг бузилиб қолилишидан ҳеч бир инсон кафолатланмаган.  Смартфон тез тузатилиши ва осон таъмирланиши, кўп ҳолларда, унинг кострукциясига боғлик. Бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган аксар смартфонлар монолит конструкцияга эга, бу эса уларни таъмирлашни, шубҳасиз, қийинлаштиради. Аммо бозорда шундай смартфонлар ҳам борки, уларни таъмирлаш эҳтиёт қисмларнинг алоҳида жойланганлиги боис бир қадар осон ва қулай ҳисобланади.

Турли форм-фактордаги қурилмаларни бўлакларга ажратиб, уларнинг таъмирланишга қай даражада яроқли эканлигини текширадиган iFixit блоги LG G5 моделини йилнинг таъмирланиши энг осон бўлган смартфони деб эълон қилди.  Мазкур модель алоҳида ажраладиган корпус ва ечиладиган батареяга эга. Бундан ташқари, бошқа флагманлардан фарқли ўлароқ, LG G5 фойдаланувчилари унинг батареясини мустақил алмаштира оладилар.

iFixit таъмирга яроқлилик шкаласи бўйича ушбу моделга 10 баллдан 8 балл берган.