LG G6’да олинган илк суратлар, камера имкониятлари

LG G6’да олинган илк суратлар, камера имкониятлари

LG компанияси 26 февралда тақдим этган G6 флагман смартфони FullVision, яъни экрани тўлиқ тасвирни намойиш қилувчи рамкасиз дисплейли жаҳондаги илк “ақлли телефон”. Экран томонлари нисбатида янгича формат, тасвирни кенг миқёсда намойиш қилувчи илғор экран ва кенг градус остида сурат оладиган камера ва бошқа инновацияларга бой LG G6 девайсининг камера ва тасвир имкониятлари жуда юқори. Қуйидаги суратларга диққат қилинг.

Қайд этиш керакки, Dolby Vision технологияси — мобиль қурилмада тасвирни намойиш қилишда янгича илғор ёндашув дейиш мумкин. LG G6 — ушбу илғорликка эга жаҳондаги илк смарфтон. Шу билан бирга, гаджетнинг HDR 10, яъни кенгайтирилган динамик диапазонга эгалиги ундаги суратга олиш имкониятини оширади. Натижада, тасвирдаги рангларнинг тўйингани, уларнинг ўзаро нисбати ва уйғунлиги, ёрқинлик яққол кўзга ташланади.

LG G6’нинг 13 мегапикселли бош камераси манзарани 125 градусда суратга олади. Бош камера оптик барқарорлаштириш тизими билан таъминланган. 5 мегапикселли олд камера эса 100 градусни қамраб олади. Бу эса гуруҳли селфилар олиш учун айни муддао.

Шунингдек, Square Camera режимида охирги олинган сурат экраннинг алоҳида ойнасида тасвирланади. Фойдаланувчи “Галерея”га кириб, унинг сифатига кўз ташлашга зарурат сезмайди. G6’даги Square Camera функцияси формати 18:9 бўлган экранни 2 қисмга бўлади. Шунингдек, LG G6 камерасида 2 тадан 100 тагача бўлган кадрлар иборат, анимациялашган GIF фомартидаги файллар ҳам тайёрлаш мумкин.

LG G6’нинг техник жиҳатлари:
Процессор: Qualcomm Snapdragon 821.
Дисплей: диагонали 5,7 дюймли, томонлар нисбати 18:9 (2:1), сиғими — QHD+ FullVision (2880×1440 / 564ppi).
Хотира: 4 Гб оператив хотира (LPDDR4), доимий ички хотира 32 ёки 64 Гб (UFS 2.0), MicroSD (сиғими 2 ТБ.гача).
Батарея: 3300 мA соат (ажралмас).
Операцион тизим: Android 7.0 Nougat.
Ўлчамлари: 148,9×71,9×7,9 мм.
Вазни: 163 грамм.
Мобиль алоқа: LTE-A, 3 диапазонли CA.
Симсиз уланиш: Wi-Fi 802.11 a, b, g, n, ac; Bluetooth 4.2 BLE; NFC.
Ранг талқинлари: космик қора, платина, оқ.
Қолган жиҳатлари: чанг ва сув таъсирига бардошли, бармоқ излари сканери, тезкор қувватлаш.