«Lorem ipsum dolor sit amet» ёхуд «Poytaxtbank» тўлиқ ишлаб чиқилмаган сайтни ишга туширди

«Lorem ipsum dolor sit amet» ёхуд «Poytaxtbank» тўлиқ ишлаб чиқилмаган сайтни ишга туширди

Facebook ижтимоий тармоғида Poytaxtbank томонидан ишга туширилган сайт ҳақида пост пайдо бўлди. Постда айтилишича, янги очилган банк сайтнинг 10 фоизи ҳам тайёр бўлмасдан туриб ишга туширишга шошилган.

Ушбу мақола ёзилаётган вақтда ҳам сайт керакли маълумотлар билан тўлдирилмаган эди.

Сайтдан унинг тест режимида ишлаётганлигини англатувчи ёзувни ҳам топа олмадик. Сайтдаги мавжуд ёзувлар ҳам имловий хатолар билан ёзилганлигини кўришингиз мумкин.

Банк маъсул ҳодимлари хато ва камчиликларни бартараф этишини кутиб қоламиз.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.