Марк Цукерберг Fortune журнали версияси бўйича йил ишбилармонига айланди

Марк Цукерберг Fortune журнали версияси бўйича йил ишбилармонига айланди

Fortune журналининг версиясига кўра, Facebook компаниясининг асосчиси ва раҳбари Марк Цукерберг йил ишбилармонига айланди. 2015 йилда у мазкур журнал версиясида Nike раҳбари Марк Паркердан кейин иккинчи ўринни банд қилган эди.

Жумладан, журналда бу борада шундай ёзилади: “Бу йилги танлов натижасида 32 ёш бўлишига қарамай, 375 млрд доллар турадиган ва тахминан 1,8 миллиард фойдаланувчиларга эга компанияни барпо этишга улгурган, Facebook асосчиси Марк Цукерберг йил ишбилармонига айланди!”.

Facebook компаниясининг 2016 йил 3 чорагидаги умумий даромади ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 56%га ошди ва 7,01 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Соф фойда эса 166%га кўтарилиб, 2,3 млрд АҚШ долларига тенг бўлган. Ижтимоий тармоқнинг аудиторияси 16%га кўпайиб, 1,79 млрд одамни ташкил қилди (1 миллиардга яқин одамлар тармоққа мобил қурилмалар орқали киради).

Журнал рейтингида иккинчи ўрин Amazon асосчиси Жефф Безосга насиб қилди. Кучли учликка Ulta Beauty фирмасининг раҳбари Мэри Диллон якун ясади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.