MDC Grand Pro – атиги 590 000 сўмга қўш камера, катта экран ва замонавий дизайнли смартфон!

  •   DiMaX
  •  2801
  •  31.07.2018 15:45

MDC Grand Pro – атиги 590 000 сўмга қўш камера, катта экран ва замонавий дизайнли смартфон!

Ўзбекистон бозорига шу йилнинг бошида кириб келган MDC компанияси Grand моделининг янгиланган версияси – MDC Grand Pro моделини сотувга чиқарди. Ушбу қурилма смартфонни ўртача фаолликда ишлатадиган фойдаланувчиларга мўлжаллаган.

ЎҚИНГ: MDC Grand – бармоқ изи сканери ва катта экранга эга ҳамёнбоп смартфон!

MDC Grand Pro смартфони 5.5 дюймлик, томонлари 18:9 нисбатдаги дисплей билан жиҳозланган. Пикселлар сони 1280х640 (250ppi). Унга  4-ядроли, ишлаш частотаси 1.3 ГГц бўлган MediaTek MT6737 процессори ўрнатилган. Тезкор хотира сиғими 1 гигабайт, доимий хотираси ҳажми эса 8 гигабайтни ташкил этади. Ички хотирани microSD картаси ёрдамида 64 гигабайтгача кенгайтириш имконияти мавжуд.

Энг қизиғи – ҳамёнбоп бўлса-да, ушбу смартфонда иккита асосий камера кўзда тутилган: 8 + 0.3 МП (боке эффекти учун). Олд камеранинг аниқлиги 5 МП. Модель Android 7.0 операцион тизимида ишлайди. Батарея сиғими 3000 мА/соат; корпуснинг орқа панелида бармоқ изи сканери ҳам ўрин олган. Иккита SIM-картани қўллаб-қувватловчи бу қурилма 4G тармоғида ҳам ишлай олади.

MDC Grand Pro Ўзбекистон бозори учун оқ ва қора рангларда тақдим этилган. Смартфонга ишлаб чиқарувчи томонидан 1 йиллик расмий кафолат хизмати кўрсатилади.

Ўзбекистондаги нархи 590 000 сўмдан бошланмоқда.

ЎҚИНГ: 599 000 сўмдан бошланган MDC смартфонларини янада арзонга олинг! (2018 йил 13 июль)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.