Металл корпусли Galaxy A6+ тақдимоти яқин – у TENAA’да рўйхатдан ўтказилди

  •   DiMaX
  •  886
  •  30.04.2018 13:09

Металл корпусли Galaxy A6+ тақдимоти яқин – у TENAA’да рўйхатдан ўтказилди

Samsung компанияси ўрта нархли Galaxy A6+ смартфонини тайёрлаётганидан хабарингиз бор. Боягина шу қурилма Хитойнинг TENAA регуляторида сертификациядан ўтди.

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган Galaxy A6+’ни илк видеода кўринг!

Бу гал TENAA ушбу гаджетнинг техник жиҳатлари ҳали маълум қилинмаган, балки бироз вақтдан кейин улар ҳам сайтга жойланар. Аммо у ерда Galaxy A6+’нинг суратларини кўришимиз мумкин.

Ушбу смартфоннинг корпуси металлдан ишланган, аммо дизайни Galaxy J туркумига ҳам ўхшаб кетади. Шундай бўлса-да, экрани Samsung флагманларига хос тарзда Infinity Display турида. Унинг устида олд камера датчиги ва LED-чақноғи, шунингдек суҳбатлашув динамиги кўзга ташланади.

Орқа томонида эса қўшалоқ камера, бармоқ изи сканери, фоточақноқ ва компания логотипи мавжуд.

Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, Galaxy A6+ модели 6 дюймли, Full HD+ форматли (2220×1080 пикселли) дисплейга эга. Snapdragon 625 чипи ва 4 гигабайтлик тезкор хотира билан ишловчи ушбу смартфон 32 ва 64 гигабайтлик доимий хотирали талқинларда чиқарилади.

Samsung ушбу смартфонини қачон расман намойиш этиши ҳозирча аниқ эмас, аммо кузатувчилар унинг тақдимоти май ойидаёқ бўлишини айтишмоқда. Жанубий кореялик гигантнинг савдога чиқарилган кўплаб моделлардаги телефонлари эса Ўзбекистонда ҳам расман савдога чиқарилган.

ЎҚИНГ: Арзонлашган ва Ўзбекистон бўйлаб БЕПУЛ етказиб бериладиган Samsung смартфонлари нархлари (2018 йил 26 апрель)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.