UMS'га ер участкалари аукционсиз берилади ва божхона тўловларидан озод этилади

UMS'га ер участкалари аукционсиз берилади ва божхона тўловларидан озод этилади

Рақамли иқтисодиёт ва “Электрон ҳукумат” тизими инфратузилмаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди (2019 йил 18 май, ПҚ–4321). Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ:

  •  “UZINFOCOM”нинг устав капиталидаги давлат улуши камида 51 фоизга оширилади;
  •  кейинчалик “UZINFOCOM”даги давлат улуши “Universal Mobile System” (UMS) устав капиталини кўпайтириш ҳисобига ўтказилади.

“Электрон ҳукумат” ва рақамли иқтисодиёт доирасидаги идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотларни жорий этиш бўйича қарорлар уларни амалга оширишнинг молиявий манбаларини аниқ кўрсатган ҳолда қабул қилинади.

UMS ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги харидларнинг техник топшириқларини фақат Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази билан келишган ҳолда амалга оширади.

Давлат органларига “Электрон ҳукумат” тизими доирасида ўз маълумотларини қайта ишлаш марказларини ташкил этиш ва қуриш тақиқланади.

UMS ўзига юкланган вазифалар доирасида 2022 йил 1 январгача четдан олиб кириладиган товарлар учун божхона тўловларидан озод этилади.

Телекоммуникация объектларини қуриш учун UMSга ер участкалари аукционсиз берилади.

Омадингизни синаб кўринг!

Айни дамда 2 июнга қадар сизда Xiaomi компаниясининг ажойиб фитнес-браслети - Mi Band 3 ютиб олиш имконияти мавжуд. Бунинг учун YouTube-каналимизга аъзо бўлиб ушбу видео остига изоҳ ёзиб, ёқди тугмасига боссангиз кифоя. Ғолиб сайтимизнинг фейсбукдаги саҳифаси орқали жонли эфирда аниқланади ва ушбу омадли инсонга совға ўзи яшаб турган вилоят марказигача бепул етказиб берилади!

ЎҚИНГ: Саида Мирзиёеванинг «Facebook» саҳифаси «Verified» белгисини олди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!