Москвада 97 та бепул Wi-Fi бекатлари қурилади

Москвада 97 та бепул Wi-Fi бекатлари қурилади

2017 йилнинг биринчи чорагида Москва шаҳрида жами 97 та бепул Wi-Fi уланиши билан таъминланган, ойнаванд панелли жамоат транспорти бекатлари қурилади. Бу ҳақда шаҳар йўл ҳаракатини ташкил этиш марказига таяниб, ferra.ru нашри хабар берди.

Инновацион бекатларнинг баъзиларига чипта сотиладиган автоматлар ҳам  ўрнатилади. 45 та бекатни кузатув камералари билан жиҳозлаш режалаштирилган. Бекатларнинг 10 тасига жой харитаси ва қатнов графигини кўрсатувчи электрон таблога эга стеллар жойлаштирилади.

Ҳозирда жами 30 та мана шундай турдаги бекатлар Москвада аҳолига хизмат қилмоқда. Бундан ташқари, шаҳардаги беш юзга яқин эски ва янги типдаги бекатлар бепул Wi-Fi алоқаси билан таъминланган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!