Moto Turbo 3 cмартфонига Hasselblad камераси ўрнатилади

Moto Turbo 3 cмартфонига Hasselblad камераси ўрнатилади

Ҳозирги пайтда смартфонларга фотоқурилмалар соҳасига ихтисослашган фирмаларнинг камераларини ўрнатиш урфга айланиб бормоқда. Мисол учун Huawei компанияси ўз гаджетларига Leica билан ҳамкорликда яратилган камера сенсорларини жойласа, хитойлик баъзи шоввозлар бу мақсадда Sony модулларини танлашган.

Яқинда интернет нашрларида пайдо бўлган хабарга кўра, Lenovo камера сенсорлари бўйича Швециянинг Hasselblad фирмаси билан ҳамкорликни қайта бошлаган (аввалроқ Hasselblad Moto Z серияси учун 10-каррали оптик зумга эга Hasselblad True Zoom модулларини яратган эди). 4PDA сайтининг маълум қилишича, бу гал швециялик ҳамкор ҳали тақдим қилинмаган Moto Turbo 3 моделига камера ишлаб чиқмоқда.

5P3RtTIZbFJWhaAVBK21NeaJ1grWvu

Ўтган йилнинг кузида намойиш этилган Droid Turbo 2 смартфони (иккинчи номи Moto X Force) кучли экран ҳимояси билан таъминланган эди. Навбатдаги смартфон эса илғор камераси билан барчани ҳайратга солмоқчи кўринади.

Рендерларга кўра, Moto Turbo 3 ўзгача дизайн ва 16 МПли Hasselblad камераси билан жиҳозланади. Ҳозирча моделнинг бошқа техник хусусиятларига аниқлик киритилмаган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.