Навоийда янги турдаги модемлар ишлаб чиқарилмоқда

Навоийда янги турдаги модемлар ишлаб чиқарилмоқда

«Навоий» эркин иқтисодий зонаси фаолият кўрсатаётган Telecom Innovations Ўзбекистон — Сингапур — Хитой қўшма корхонасида рақамли телевидение сигналларини қабул қилиш ускунаси, ADSL модемлар, DSLAM қурилмалари ишлаб чиқарилмоқда. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

Хитойнинг ZTE компанияси янги лойиҳалари ва тўғридан-тўғри инвестицияси эвазига қўшма корхонада рақамли сигналларни қабул қилиш қурилмасининг янги тури IPTV ҳамда модемларнинг Home gateway серияли янги турларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Мутахассислар малакасини ошириш, янги маҳсулотлар турини ўзлаштириш ва ишлаб чиқаришда сифат кўрсаткичларини янада яхшилаш мақсадида Хитойнинг ZTE университетида малака ошириш курслари йўлга қўйилган.

Корхонада амалга оширилган модернизация ишлари туфайли қурилмалар тури 5 тадан 15 тага етказилди. 2016 йилда 36 мингдан ошиқ маҳсулот тайёрланиб, ички бозорга етказиб берилди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!