«Навоийдан 100 садаф» мобил иловаси яратилди

  •   DiMaX
  •  248
  •  08.02.2021 18:12

«Навоийдан 100 садаф» мобил иловаси яратилди

Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Нурилло Тўхтасинов, Уфора Ҳабибуллаева ва Сардорбек Талъатовлар томонидан «Навоийдан 100 садаф» мобил иловаси ишлаб чиқилди. Бу хусусда Xabar.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда илк инновацион QR-кодли шеърий тўплам нашр этилди

Қайд этилишича, мобил иловада ҳазрат Навоийнинг 80 та сара ғазали ва 20 та гўзал рубоийси ҳам матн, ҳам аудио шаклда ўрин олган. Ғазал ва рубоийлар мумтоз адабиётимизнинг мураккаб ҳисобланган жанри – аруз вазнида битилгани инобатга олинса, уларнинг аудио шаклда ҳам жойлангани фойдаланувчига ғазал ва рубоийларни тўғри ўқиш кўникмасини ўрганишига хизмат қилади.

Шунингдек, иловада қўшимча равишда ғазаллар бандлари иштирокида интерактив ўйин ҳам берилган. Бу фойдалувчи учун қизиқарли бўлиш билан бирга, ғазалларни қай даражада ёдлаб олганини билиб олиш имконини беради.

Ҳозирги кунда, мобил илова таркибига Навоий ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ қизиқарли тест бўлимини қўшиш ишлари якунланган.

Шу билан бирга, мобил илова интерактивлигини ошириш учун Навоийнинг «Лисон-ут тайр» асари асосида ўзига хос пазлли ўйин қўшиш ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидланишича, илова тез кунда «App Story» ва «Play Market» платформаларига жойлаштирилади ва барча учун бепул юклаб олиш имконияти бўлади.

Дастур муаллифларининг айтишича, «Навоийдан 100 садаф» иловаси ёшларимизни Навоий ҳаёти ва ижодига доир саводхонлигини оширишда иннавацион ечимлардан бири бўлиши аниқ.

ЎҚИНГ: Энди бакалавр ва магистр дипломларига QR-код қўйилади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!