Nokia 7 Plus: ўрта нархли, кучли смартфон!

Nokia 7 Plus: ўрта нархли, кучли смартфон!

2018 йилда ўрта нархли смартфон бозорида Nokia бренди ҳам ўзининг ўрни учун курашади. Бунинг учун HMD Global компанияси Nokia 7 Plus гаджетини бозорга тайёрламоқда.

Барселонада ўтадиган Mobile World Congress (MWC) 2018 анжуманида намойиш қилинадиган бу модел яқиндагина Geekbench бенчмаркида самарадорлик бўйича имтиҳон топширди.

Тест натижаларига кўра, Snapdragon 660 чипига эга девайс бир ядро билан ишлашда 1636, кўп ядрода ишлашда 5902 балл тўплаган. Ундаги тасвирларни қайта ишлаш учун Adreno 512 видео-картаси масъул бўлади.

Nokia 7 Plus учун 4 ёки 6 гигабайтли тезкор хотира танланган. Шу билан бирга, смартфоннинг энг илғор Android 8.0 Oreo операцион тизимида ишлаши ҳам ўзига хос жиҳати.

Nokia 7 Plus модели 6 дюймли, томонлар нисбати 18:9 стандартидаги, Full HD + (2160 x 1080 пикселли) сиғимли дисплейга эга бўлади. Бу модел бренднинг ромдан холи илк смартфони бўлади, шунингдек унинг корпуси шишадан тайёрланади. Бу корпус IP54 стандарти бўйича чангдан ҳимояланган бўлади.

Девайсдаги 64 гигабайтли доимий хотирани MicroSD бўлмачаси орқали 128 гигабайтгача катталаштириш мумкин.

Шу билан бирга, кўпчиликка қадрдон ZEISS бренди бу смартфон учун камералар ишлаб чиқармоқда. Смартфон бош камераси учун 2 модул -- 12MP + 13 мегапикселли сенсорлар таналанди. Бу камера 2 карралик сифатли яқинлаштириш функциясига эга бўлади. Компания камера учун "Dual PD" функцияси, "Nokia Pro Mode" иловасини яъни сифатли суратга олиш технологиясини ишлаб чиқармоқда.

Олд камера ҳам селфисеварлар учун айни муддао -- 16 мегапикселли!

Nokia 7 Plus қувват оладиган 450 мА•соат ток сиғимига эга аккумулятор тезкор қувват олиш технологияси билан ҳам таъминланади.

Шу кунларда Nokia 1, Nokia 7 Plus, Nokia 4 ҳамда энг илғор флагман бўлмиш Nokia 9'нинг тақдимоти кутилмоқда. Яқинда эса Nokia 7 ва Nokia 6 2018 моделлари тақдим қилинган эди.

Смартфон жорий йилнинг баҳорида 500 доллар нархида сотувга чиқарилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!