Nokia бош қароргоҳидан атиги 20 чақирим нарида: Huawei Финландияда тадқиқот марказини очмоқда

  •   Saroy
  •  978
  •  06.08.2018 14:26

Nokia бош қароргоҳидан атиги 20 чақирим нарида: Huawei Финландияда тадқиқот марказини очмоқда

Nokia ўзининг активларини аста секин сотаётган бир пайтда, хитойлик рақобатчи  Huawei аксинча, уларни кўпайтириш билан овора. Бу ҳам етмаганидек, компания шундоқ  Nokia қароргоҳи жойлашган ҳудудда ўзининг тадқиқот марказини очишга қарор қилди, деб хабар қилади TNW. Биринчи галда Huawei янги R&D-марказга 30 кишини ёллайди ва беш йил давомида мутахассислар штати юз кишигача оширилади. Лойиҳага 90 миллион доллар ажратилди.

Хитой компаниясининг Хелъсинкида тадқиқот марказини очиш анчайин оқилона иш  бўлди. Нега деганда, Nokia маблағ иқтисод қиламан деб, ўзининг мутахассисларини ишдан бўшатаётган бир пайтда, Huawei учун мобиль саноатида кўп йиллик иш стажига эга бўлган мутахассисларни танлаб-танлаб ишга қабул қилиш имконияти пайдо бўлмоқда. Ҳаммага маълумки, кадрлар барчасини ҳал қилади, деган ибора бор. Хабарнинг яна бир қизиқ томони, унда  Huawei’нинг янги R&D-маркази  шундоқ Nokia бош қароргоҳидан 20 чақирим нарида жойлашган, дейилганида.

Бу Хитой компаниясининг тадқииқотлар ва ишланмалар соҳасини ривожлантириш бўйича кўплаб режаларининг бири ҳисобланади. Бундан аввалроқ Huawei  Буюк Британияда тадқиқот марказини очишга 2 миллиард доллар жалб қилган эди. Шу билан компаниянинг R&D марказларида фаолият кўрсатаётган ходимлари сони 70 минг кишига етказилди, уларнинг тахминан 10 фоизи Европада ишлайди. Huawei’нинг Финландия ва Буюк Британиядаги тадқиқот марказларидан ташқари, яна Швецияда ҳам саноат дизайни бўлими фаолият юритмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.