Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими ишга туширилди

  •   DiMaX
  •  692
  •  27.04.2019 13:12

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими ишга туширилди

Шу йилнинг 25 апрель куни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими ишга туширилди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати хабар берган.

ЎҚИНГ: Олий ўқувга ҳужжатларни онлайн топширамиз!

Ушбу тизим project.gov.uz манзилида жойлашган бўлиб, унинг воситасида давлат органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини идоралараро келишилишини амалга оширишлари мумкин.

Жорий йилнинг 25 апрель ҳолатига кўра, 165 та давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари мазкур тизимда ишлаши учун уланган. Ҳозирги пайтда тизим юклатилган вазифаларни тўлиқ бажаришга тайёр ҳолатда, дейилади хабарда.

Аввалроқ, 2019 йилнинг 19 апрель куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университетида вазирликлар, идоралар, жойлардаги ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ва масъул ходимлари учун ўқув-семинари ташкил этилган эди.

Мазкур тизим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 апрелдаги 284-сон «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

ЎҚИНГ: Порталда энди давлат бюджетининг ижросини ҳам кузата оласиз!