“Одноклассники”дан фойдаланиш бўйича Ўзбекистон тўртинчи ўринда

“Одноклассники”дан фойдаланиш бўйича Ўзбекистон тўртинчи ўринда

25 апрель куни Тошкентда USENET-2017 — Интернетда маркетинг ва тарғибот қилишни ривожлантириш масалалари бўйича анжуман ўтказилди. Анжуманда “Одноклассники” ижтимоий тармоғининг ишбилармонликни ривожлантириш бўйича бошқарувчиси Алексей Кашеваров маъруза қилди, деб ёзмоқда Sof.uz.

Кашеваровга кўра, Ўзбекистон “Одноклассники” ижтимоий тармоғидан фойдаланувчилар сони бўйича тўртинчи ўринда туради. Мазкур ижтимойи тармоғидан 2,1 млн. дан ортиқ ўзбекистонликлар фойдаланади. “Ҳар куни 750 мингдан ортиқ одамлар ушбу ижтимоий тармоққа киради. Ўзбекистонда “Одноклассники”дан фойдаланувчи эркаклар — 72%ни, аёллар эса — 28%ни ташкил қилади. Уларнинг асосий қисми 18-35 ёшлардаги фойдаланувчилардир”, — қўшимча қилди у.

Анжуманда амалиётга яқинда жорий этилган “ОК ахборот”, “ОК Live”, “ОК алоқада” сингари ижтимойи тармоғи маҳсулотлари ҳақида батафсил ахборот берилди. “Одноклассники” орқали маҳсулотларни сотиш ва харид қилиш (савдо), тўловлар ва халқаро пул жўнатмалари тизими ва 2016 йилда амалиётга киритилган видео ахборотларнинг кетма-кетлиги ҳақидаги кенг имкониятлар мавжуд. “Одноклассник” ижтимоий тармоғи имкониятлари ва хизматлари ижтимоий фойдаланувчилар келгусида кенг фойдаланиш имкониятига эга.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!