Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (27-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (27-ҳафта)

Йигирма еттинчи ҳафта рейтингидаги топ уч смартфон ўша-ўша, фақат уларнинг жойлашув ўрнида тафовут бор. Redmi Note 10 Pro биринчи ўрнини сақлаб қолди, лекин Redmi Note 10 ўз ўрнини Poco X3 Pro'га бўшатиб берди.

Samsung Galaxy S21 Ultra тўртинчиликни банд этган бўлса, янги тақдим қилинган Asus Smartphone for Snapdragon Insiders (Snapdragon инсайдерлари учун Asus смартфони) қоқ марказни эгаллади. Qualcomm ушбу қурилма савдоси зўр бўлишини кутмаслигини айтган бўлса ҳам, унга бўлган қизиқиш юқори.

Шу билан, Galaxy A52 олтинчи, Poco F3 еттинчи ўринга ўз номини ёздирди.

Охирги икки ўринни рейтингга қайта қўшилган Galaxy A12 ва Apple iPhone 12 Pro Max'лар эгаллади. Шундай қилиб, Tecno Phantom X ва Infinix Zero X консепцион қурилмалари бизни тарк этди. Xiaomi Mi 11 Lite ҳам кўриниш бермади.

Ҳисоб-китобларимизга кўра, ортда қолган йигирма еттинчи ҳафтада Xiaomi'нинг 4 та, Samsung'нинг 4 та, Asus'нинг 1 та ва Apple'нинг 1 та смартфони бизнинг рейтингни тузиб берди.

Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Xiaomi Poco X3 Pro
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Xiaomi Redmi Note 10
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Samsung Galaxy S21 Ultra 5G
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Asus Smartphone for Snapdragon Insiders
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган
Samsung Galaxy A52
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5
Xiaomi Poco F3
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8
Samsung Galaxy A32
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 10
Samsung Galaxy A12
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган
Apple iPhone 12 Pro Max
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (26-ҳафта)