Ўзбекистонда Visa ва Mastercard тўлақонли ишламаслигининг 3 та сабабини Марказий банк маълум қилди

  •   DiMaX
  •  1137
  •  18.04.2019 12:59

Ўзбекистонда Visa ва Mastercard тўлақонли ишламаслигининг 3 та сабабини Марказий банк маълум қилди

Дунёдаги энг кучли компаниялардан саналган Visa ва Mastercard Ўзбекистонда тўлақонли ишлашни бошлар экан, мамлакатда ниҳоятда кучли рақобат муҳити пайдо бўлади. Бу ҳақда Марказий банк раиси ўринбосари Ботир Зоҳидов маълум қилди, дея хабар беради Daryo нашри.

ЎҚИНГ: Марказий банк Humo пластик карталарининг муомалага чиқарилиш кунини айтди!

Марказий банк мутасаддиси Ўзбекистон мазкур халқаро тўлов тизимлари тўлақонли ишламаслиги сабабларини келтириб ўтган.

Биринчидан, тўлов инфратузилмаси йўқлиги. Иш ҳақини Visa карталарига ўтказиш учун ҳеч қандай қонуний ёки маъмурий чекловлар йўқ. Банклар бундай маҳсулотларни бирор жойда фойдаланишнинг иложи йўқлиги учун ҳам таклиф қилмайди. Бутун мамлакатда бир вақтнинг ўзида Visa ва Mastercard хизмат кўрсатадиган 3000 терминал бор, холос. Ҳумо лойиҳаси эса барча савдо-сервис корхоналарини замонавий тўлов инфатузилмаси билан жиҳолашни кўзда тутади. Бу инфратузилма Visa, Mastercard ҳамда UnionPay тизимлари билан интеграциялашади.

Иккинчидан, савдо эквайринги учун комиссиянинг йўқлиги. Қарийб барча мамлакатларда савдо нуқталарида комиссия мавжуд. Шунинг ҳисобига тўлов тизимининг банклараро комиссиялари қопланади. Масалан, Россияда тўлов тизими эквайринги учун ўртача 2-2,5 фоиз ундирилади. Тўлов тизими ҳам, банк ҳам шундан пул ишлайди. Мазкур маблағдан бир қисми фойдаланувчиларга кешбек кўринишида қайтарилади.

Ўзбекистонда 15 йилларча олдин нақдсиз ҳисоб-китобларни ривожлантириш мақсадида савдо нуқталари комиссия тўламаслигига қарор қилинган. Ҳозирги кунда тўлов тизимларининг сарф-харажатлари банкларнинг зиммасида. Visa, Mastercard ёки умуман ҳар қандай халқаро тўлов тизими бундай шартлар асосида ишлашга кўнмайди. Маҳаллий савдо нуқталарини бутун дунёда бўлганидек ҳар бир транзакциядан 2,5-3 фоиз тўлашга мажбурлаш ҳам бўлмайди. Савдо нуқталарини бунга тайёрлаш, ўргатиш керак бўлади.

Учинчидан, маҳаллий карталар бўлиши керак. Шу билан бирга, битта иш ҳақи ҳисоб-рақамига бир нечта карталарни, масалан, маҳаллий ва Mastercard карталарини улаб қўйиш мумкин. Қайси карта қулай бўлса, ўша картадан фойдаланилади. Ана шундай механизмнинг мавжуд эмаслиги эса Visa, Mastercard Ўзбекистонда ишламаслигининг учинчи сабабидир. Марказий банк битта иш ҳақи ҳисоб-рақамига уланган икки картани чиқариш тизимининг техник асослари устида ишламоқда. Шунинг учун ҳам Humo бозорга рақобат олиб келмайди, деган гапларга қўшилиш қийин. Лойиҳада ушбу вазифаларни ҳал қилиш мақсад қилинган. Иш охиригача етказилса, барча саволлар ўз-ўзидан йўқолади.

ЎҚИНГ: Humo тизими иш бошлагач, Uzcard пластик карточкалари ишламай қоладими?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!