Ўзбекистонликлар мегабайтларини нималарга кўпроқ ишлатадилар?

Ўзбекистонликлар мегабайтларини нималарга кўпроқ ишлатадилар?

Ўзбекистонликлар кўпинча Google'дан қидирув тизими сифатида, Telegram'дан мессенжер сифатида, YouTube'дан эса видеохостинг сифатида фойдаланишади, дея хабар бермоқда kapital.uz нашри Humans алоқа оператори экспертлари томонидан олиб борилган тадқиқотларга асосланиб.

Мутахассисларнинг фикрича, жорий йил бошидан буён ўзбекистонликлар 20 минг терабайтдан ортиқ мобил трафикни сарфлашга муваффақ бўлишган. Фуқаролар умумий трафикнинг 42 фоиз қисмини YouTube'да видео томоша қилиш, 33 фоизини Telegram'да суҳбатлашиш ва қолганини ижтимоий тармоқларда тасмаларни айлантиришга сарфлашган.

Видеохостинг сайтлари орасида фойдаланувчиларнинг 81 фоизи YouTube учун энг кўп трафик сарфлаганлар. Иккинчи ўринни Facebook ва ундан кейинги ўринларни эса бироз фарқ билан Instagram ва VK эгаллаган.

Ўзбекистонликлар мусиқа стриминг хизматларидан кам фойдаланишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади: атиги 10 фоиз фойдаланувчилар Apple Music'дан, 0.7 фоиз Yandex Music'дан ва 0.3 фоиз эса Spotify'дан қўшиқ тинглашади.

Мессенжерларга келганда ўзбеклар энг кўп (80%) Telegram'дан фойдаланишларига ажабланмаса ҳам бўлади, чунки у фойдаланиш учун қулай бўлгани сабаб, юртимизда энг кенг тарқалган иловадир. Тезкор хабар алишишда иккинчи ўринни WhatsApp (22%) ва ундан кейинни эса Meta компаниясининг яна бир хизматларидан бири - Facebook Messenger (6%) банд қилган.

Ижтимоий тармоқлар ҳақида гапирадиган бўлсак, одамларнинг 37 фоизи Instagram'да, 29 фоизи Facebook'да ва 12 фоизи (Ўзбекистонда блокланганига қарамай) TikTok'да лентани айлантирадилар.

Қидирув тизимларига келсак, шубҳасиз Google биринчиликни қўлга киритган, уни 76% фойдаланувчилар ишлатишади. Иккинчи ўринда Yandex (20%). Қизиғи шундаки, учинчи ва тўртинчи ўринда, Bing, DuckDuckGo ёки Yahoo қидирирув тизимлари эмас, балки, 1.3 фоиз фойдаланувчилар Хитойнинг Baidu тизимидан, 0.7 фоизи эса Rambler қидирув тизимидан фойдаланадилар.

ЎҚИНГ: Google'нинг илк смарцоати тез орада чиқарилади