Panasonic арзон P77 моделини сотувга чиқарди

Panasonic арзон P77 моделини сотувга чиқарди

Panasonic компанияси $105 доллар турадиган 4G VoLTE стандарти ва иккита SIM-картани қўллаб-қувватлайдиган P сериясидаги янги смартфонни тақдим қилди.

P77 моделига 5 дюймли 1280×720 пиксель сиғимидаги IPS-экран, 4 ядроли 1 ГГц частотали процессор ўрнатилган. Модель 1 ГБ тезкор ва 8 ГБ доимий хотирага эга, 2000 мА/ст сиғимдаги батареядан қувватланади.

Panasonic P77 Android 5.1 Lollipop платформасида ишлайди.

Қурилма 8 МПли автофокус ва светодиодли асосий ва 2 МПли олд камера билан таъминланган. Шунингдек, Wi-Fi 802.11 b/g/n, Bluetooth 4.0 ва GPS модуллари ҳам кўзда тутилган.

Panasonic P77 икки хил – оқ ва кулранг рангларида сотувга чиқарилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!