Panasonic маҳсулотлар нархини автоматик ҳисоблайдиган ва қадоқлайдиган аппарат яратди

Panasonic маҳсулотлар нархини автоматик ҳисоблайдиган ва қадоқлайдиган аппарат яратди

Япониянинг Panasonic компанияси чакана савдога мўлжалланган маҳсулотларни сканерлаш орқали уларнинг нархини ҳисоблайдиган ва қадоқлайдиган аппаратни яратди, деб ёзмоқда The Wall Street Journal.

Нашрнинг ёзишича, ишланма маҳсулотларни аниқлайдиган инновацион қути ва уларнинг умумий нархини ҳисоблайдиган кассадан ташкил топган. Харидор саватни аппаратдаги махсус слотга жойлагач, унинг ёнидаги терминалда тўловни амалга ошириши мумкин. Тўлов қабул қилингач, саватдаги маҳсулотлар слотга туширилиб, сўнгра қадоқланган ҳолда чиқарилади.

Ҳозирча Panasonic офиси жойлашган Осака шаҳридаги супермаркетларнинг бирида ушбу технология синовдан ўтказилмоқда. Фирма ушбу аппаратни 2017-2018 йилларда Япониядаги бошқа супермаркетлар тармоғига ҳам жорий этмоқчи.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!