Philips компанияси 24 дюймли Ultra HD мониторни тақдим этди

Philips компанияси 24 дюймли Ultra HD мониторни тақдим этди

Philips фирмасининг мониторлар қаторига 23,8 дюймли 4К аниқлик форматидаги янги монитор қўшилди.

Экраннинг аниқлик даражаси 3840 × 2160 пикселни (Ultra HD) ташкил этади. Экран IPS матрицаси асосида тайёрланган бўлиб, горизонтал ва вертикал йўналишда 178 градус бурчак остидаги намойишни таъминлайди.

Дисплей ёрқинлигининг даражаси – 300 кд/м 2  , стандарт констрастлик – 1000 : 1 ва динамик контрасткич 50 000 000 : 1 даражасида. Буйруқларга жавоб бериш вақти – 5 мс.

Экранга  тасвир сифатини ёрқинликни назорат қилиш ҳисобига оптималлаштириб берадиган Lightsensor технологияси қўлланган. Монитор MHL (Mobile High-Definition Link) стандартини қўллаб-қувватлагани боис унга Android дастурида ишлайдиган турли қурилмаларни улаш мумкин.

Шунингдек, гаджетда  D-Sub, DualLink DVI, DisplayPort, HDMI 2.0 портлари ҳамда USB3.0 концентратори кўзда тутилган. Мониторнинг ўлчами – 563 × 257 × 523 мм, оғирлиги – 7 килограмм. Ҳозирча қурилманинг нархи маълум эмас.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!