Poco X4 Pro 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Poco X4 Pro 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Poco X4 Pro 5G кўпчилик кутган Poco эмас. Чиндан ҳам, Poco X3 Pro'нинг давомчисини кутганлар, умуман бошқа смартфонни гувоҳига айланишди. 

Poco X4 Pro 5G аслида глобал Redmi Note 11 Pro 5G'нинг қайта брендланган версияси бўлиб, унинг орқа панель дизайнига бироз ўзгартириш киритилган. Poco бу ишни биринчи марта ёки сўнгги марта қилаётгани йўқ. Бироқ смартфон дизайни бироз бошқа смартфонлардан ажралиб туради. 

Фото: GSMArena 

Poco X4 Pro 5G модели 120 гертс частотада ишловчи 6.67 дюймли Super AMOLED дисплейи ҳамда Snapdragon 695 чипи билан жиҳозланган. Poco X3 Pro модели Snapdragon 860 чипи, Poco Х3 NFC эса Snapdragon 732G чипга эга. Албатта, Snapdragon 860 флагман даражадаги чип ҳисобланади, бироқ янги Snapdragon 695 эски 732G чипига қараганда яхшироқ ишлайди ҳамда 5G тармоғини қўллаб-қувватлайди. 

Орқа панелдан одатдагидек учта камера ўрин олган - 108МП асосий камера, 8МП ультракенг камера, 2МП макро камера. Redmi Note 11 моделлари ёки Poco Х3 сериясидан фарқли ўлароқ унга сатҳ камера ўрнатилмаган. 

Фото: GSMArena 

Смартфон стерео динамик ва кўпчилик ёқтирган 3.5 мм аудио жек, microSD уяси ҳамда инфрақизил портга эга. Қурилма 67 ваттда қувват олувчи 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. 

Poco X4 Pro 5G смартфони Android 11 операцион тизимига асосланган MIUI 12 график қобиғида ишлайди. Қизиқ томони шундаки, қурилма сўнгги версиядаги MIUI гобиғида ишласа-да, негадир Android тизим энг охирги версияда эмас. Бу Xiaomi учун биринчи ҳолат эмас. Аввал ҳам бундай вазиятлар кузатилган. Балки кейинчалик смартфон сўнгги версиядаги Android тизимга ўтар. 

Poco X4 Pro 5G'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 164.2х76.1х8.1мм, 205г; олд панель шиша (Gorilla Glass 5), орқа панель шиша, пластик ром; IP53. 

> Дисплей: 6.67 дюймли AMOLED, 120Hz, 1200 нит (максимал), 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 395ppi зичлик. 

> Чипсет: Qualcomm SM6375 Snapdragon 695 5G (6 nm): Саккиз ядроли (2x2.2 GHz Kryo 660 Gold & 6x1.7 GHz Kryo 660 Silver); Adreno 619.

> Хотира: 6/128ГБ, 8/256ГБ; UFS 2.2; microSDXC слоти. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, MIUI 13. 

> Камера: Асосий камера: 108МП, f/1.9, 26мм, 1/1.52“, 0.7µm, PDAF; Ультракенг камера: 8МП, f/2.2, 118˚; Макро камера: 2МП, f/2.4. 

> Селфи камера: 16МП, f/2.5, (кенг), 1/3.06“ 1.0µm. 

> Видео ёзув: Асосий камера: [email protected] кадр/сек; Селфи камера: [email protected] кадр/сек. 

> Аккумулятор: 5000 мАс;  67W ватт қувватлаш технологияси, 100% - 41 дақиқада (рекламага кўра), Power Delivery 3.0, Quick Charge 3+. 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); 3.5 мм аудио жек; инфрақизил порт. 

Ўтган йилги Poco X3 Pro модели 250 евро нархда сотувга чиққан эди. Бу йилги модель 300 евро нархда сотилмоқда. Албатта, энди Poco X4 Pro моделини арзон нархдаги флагманлар каби ишловчи смартфон дея олмаймиз. Қурилма ҳатто 4K форматда видео ёзиб ололмайди. 

Бироқ ўтган йилги моделдан фарқли ўлароқ янги модель AMOLED дисплейи билан жиҳозланган. Шунингдек, у 5G тармоғини қўллаб-қувватлайди. 

Қадоқ таркиби 

Қурилма қутисидан смартфон билан бирга 67 ваттлик қувватлаш адаптери, USB-C кабели ва шаффоф силикон ғилоф ўрин олган. 

Фото: GSMArena 

Қурилма экранига махсус ҳимоя плёнкаси ўрнатилган. 

ЎҚИНГ: Xiaomi 12X'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз