Қайси компания биринчилардан бўлиб 200МП камерага эга бўлган смартфонни тақдим этади?

Қайси компания биринчилардан бўлиб 200МП камерага эга бўлган смартфонни тақдим этади?

Samsung сентябрь ойида 200МП Isocell HP1 камера сенсорини тақдим этган эди. Шу кунгача қайси компания ушбу камера сенсоридан фойдаланиши номаълумлигича қолаётган эди. 

ЎҚИНГ: Xiaomi 12'нинг камералари ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

Digital Chat Station маълумотларига кўра, Motorola компанияси биринчилардан бўлиб 200МП камерани ўз смартфонига ўрнатмоқчи. Ice Universe эса бу тафсилотларни алоҳида твитда тасдиқлади. 

Ҳозирча ушбу камерага компаниянинг қайси смартфон модели эга бўлиши номаълум. Аммо, Ice Universe инсайдери Moto Edge X смартфони биринчи бўлиб OmniVision сенсорларига эга бўлиши ҳақида маълумот бермоқда. 

Аввалроқ Xiaomi компанияси биринчилардан бўлиб 200МП камерани ўз смартфонига ўрнатиши ҳақида маълумот тарқалган эди. Бироқ компания ушбу маълумот тўғри эканлигини тасдиқламади. 

Digital Chat Station маълумотларига ишонадиган бўлсак, Xiaomi ҳозирда ушбу сенсорни синовдан ўтказмоқда. Ice Universe эса Xiaomi 2022 йилнинг иккинчи ярмида 200МП камерага эга бўлган смартфонни тақдим этиши мумкинлигига ишонмоқда. 

Samsung'га келсак, компания 2023 йилга бориб 200МП камерали смартфонни ишлаб чиқариши мумкин. Ҳозирча компания Isocell HP1 сенсоридан фойдаланиши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. 

Samsung яқин йиллардан бери смартфон камераларининг мегапикселини оширишга ҳаракат қилаётган эди. Бироқ мегапикселлар сони ҳар доим ҳам камеранинг сифат даражасини белгилаб бермайди. Камера сифатини белгилаш учун сенсор ҳамда пиксел ўлчами, тасвирга ишлов бериш бирлигининг унумдорлиги, диафрагма ва бошқа омилларни ҳисобга олиш керак бўлади. 

ЎҚИНГ: Poco X4 ҳамда Poco X4 NFC смартфонлари тақдим этилади 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!