Redmi 6 – "Малика"даги "янги меҳмон"

Redmi 6 –

Redmi 6 – Xiaomi компаниясининг яна бир ҳамёнбоп девайси энди юртимиз смартфон бозорларида ҳам сотилмоқда. Хитойнинг ўзида компания томонидан $150 долларга баҳоланган девайс ўз нархини жиҳатлари билан тўлиқ оқлайди. Қуйида Xiaomi Redmi 6 моделини синчиклаб ўрганамиз.


Дарвоқе, Redmi 6 қадоғи соддагина ва унинг ичида ортиқча бирор аксессуар йўқ.

Дизайн
Дизайн масаласида Redmi 6 модели Xiaomi ишлаб чиқараётган янги авлод арзон смартфонларига ўхшаб кетади: чўзинчоқ, яъни 18:9 ўлчамли дисплейга эга девайснинг бош камераси қўш сенсордан иборат.

Корпуснинг пластикдан ишлангани унчалик ҳам диққатни тортмайди ва фойдаланувчининг эътиборини экраннинг сифатли намойиши тортади.

Девайс фасади Xiaomi Redmi 5 гаджетини эслатса, камералар жойлашуви Xiaomi Mi A1 моделидан олинган. Мана сизга тайёр дизайн концепцияси.

Бу галги корпус "тўлишган". Яъни, Redmi 5 моделининг корпуси 7,7 мм бўлган бўлса, Redmi 6 корпуси 8,3 мм қалинликда.


Экран юқорисида олд камера модули ўрнатилган. Шунингдек, бу ерда митти LED чироғи бўлиб, смартфон турли огоҳлантиришларни эслатиб туради.

Орқа панелда эса қўш камерали бош камера тизими жорий қилинган. Худди шу ерда аниқ ва тезкор ишлайдиган бармоқ изи сканери ҳам ўрнатилган.

Олд камера билан боғлиқ жиҳатлардан бири - у фойдаланувчи қиёфасини текширувдан ўтказиб, смартфон тизимини очиб бериши мумкин. Бундай смартфон дастурий таъминотга суянади, яъни мазкур функция у қадар ҳам ишончли эмас. Шу сабабли бармоқ изи сканерини ишлатган яхшироқ.

Сиз билишингиз керак бўлган бошқа жиҳатлар: смартфонда гибрид SIM карта бўлмачаси мавжуд. Анъанавий аудио туйнук эса овозни кўнгилдагидек қилиб жаранг сочишига хизмат қилади. Сматфонда micro USB порти бўлиб, унинг ёрдамида девайсни қувватлаш мумкин. Яна бир ўзига хос жиҳати шундаки, ҳамёнбоп девайс бўлса ҳам, Redmi 6 сифатли овоз узатиш динамигига эга бўлган.

Экран сифати
Xiaomi Redmi 6 смартфони 5.45 дюймли ҳамда 18:9 ўлчамли дисплейга эга бўлган.
Бу экраннинг пикселлар сиғими қувонарли -- HD Plus!
Ҳамёнбоп синфга мансуб девайслар учун бундай аниқликдаги экран - комфорт! Тасвир аниқ акс этади ҳамда батарея қуввати тежалади, процессорни ҳам қийнаб қўймайди.

Платформа самарадорлиги
Xiaomi Redmi 6 MediaTek компаниясининг Helio P22 процессорига эга бўлган. Ушбу чипсет жорий йилнинг май ойида тақдим қилинган эди. Ўрта имкониятли мобил қурилмаларга мўлжалланган чипсетга 8 та Cortex-A53 ядролари ўрнатилган. Маълумотларни 12 нанометрли техник жараёнда қайта ишлайдиган мазкур процессорнинг частота интервали 2.0 Ггц. Яъни, унинг имкониятлари бизга яхши таниш Snapdragon 625 ҳамда Kirin 659 каби рақиблариники билан бир хил.

Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, авваллари арзон смартфонларда 28 нанометрли процессорлардан фойдаланилар эди. Янги ҳамёнбоплар эса 12 нанометрли чипга эга бўлишган. Натижада, уларнинг самарали ишлаши 48% га ошган.

AnTuTu бенчмаркида Xiaomi Redmi 6 75578 балл тўплаган. Яъни, унинг имкониятлари аввалги авлод эга бўлган Snapdragon 450 чипидан анча юқори. Helio P22 чипи Xiaomi Redmi 6 фойдланувчисига кундалик вазифаларни бажаришда тўлиқ ёрдам бера олади.

Девайснинг ўйинларни қайта ишлаш имконияти ҳам ёмон эмас. "Asphalt Xtreme", "Shadow Fight 3" каби графикага бой ўйинларни ҳам деярли маза қилиб ўйнаш мумкин. Тўғри, айрим ҳолларда кадрларнинг ўтиши сизни қониқтирмаслиги мумкин.

Xiaomi Redmi 6 девайсининг 3 ёки 4 гигабайтли тезкор ҳамда 32 ёки 64 гигабайтли доимий хотира талқинлари ишлаб чиқарилади.

Redmi 6 модели MIUI 9.6, яъни Android 8.1 операцион тизимига асосланган прошивка бошқарувида фаолият кўрсатади. Бахтга қарши, Ўзбекистонга Хитойдан келадиган моделларда Google Service хизмати бўлмайди. Уни юклаб олишга тўғри келади. Бунинг учун бир неча дақиқа кифоя. Шундан сўнг хотирани эгаллаб ётган хитойча иловалардан воз кечиш мумкин.


Камера имкониятлари
Бош камера учун 12 ҳамда 5 мегапикселли датчиклар танланган. Олд камера аниқлиги эса 5 мегапикселли. Сўнгги Redmi телефонлари каби, Xiaomi Redmi 6 камераси ҳам Artificial Intelligence (AI), яъни "сунъий ақл" технологиясига эга бўлган. Бу эса унда яхши суратлар олиш имконини беради. Смартфон "facial recognition" функцияси билан таъминланган, яъни олд камера фойдаланувчи юзини текширувдан ўтказиб, тизимни очади.

Бош камерага хос ўзига хосликлардан яна бири шуки, уни бирор буюмга қаратсангиз, камеранинг "ақлли" тизими мазкур объект тўғрисида маълумот ҳам беради. Бундай технология "ақлли таниш" деб номланган. Google Lens ҳам айнан шундай технологиялардан бири.

Умумий баҳо берганда гаджетдаги камера имкониятлари яхши. Бу смартфонда сиз ажойиб суратлар олишингиз мумкин. Айниқаса, автоматик тарзда созланадиган HDR режими, портрет режими ҳам айни муддао.

Қуйидаги суратларни томоша қилиб, Xiaomi Redmi 6 камерасига баҳо беринг.

Қолаверса, олд камерада ҳам портрет олиш мумкинлиги - кўпчиликни хурсанд қилади.

Ёруғлик паст шароитда сурат сифати ҳам шунга яраша бўлади.

Смартфон бош камераси 1080p (Full HD) видео тасвирга олади. Олд камера ҳам худди шу аниқликдаги видео суратга олади. Камеранинг овозни муҳрлаши ҳам сифатли ва юқори имкониятли.

Аккумулятор имкониятлари

Xiaomi компаниясининг аксарият смартфонлари каби, Redmi 6 моделига жуда ҳам катта имкониятли аккумулятор насиб қилмаган. Смартфон куч-қуввати учун электр токи сиғими 3000 мА соат бўлган аккумулятор масъул.
2 соатда тўлиқ қувват олувчи бу "қувват тоши" фаол фойдаланганда узоғи билан 7-10 соатга етади.

Алоқа имкониятлари ва қўшимча жиҳатлар
Xiaomi Redmi 6 моделининг алоқа сигналини қабул қилиб олиши ва маълумот узатиши жуда сифатли. GPS манзилни аниқлашига бир неча сониялар кетади.

Xiaomi’нинг телефонларидаги ёрдамчи ҳам ниҳоят янги тилларни ўрганибди. Мисол учун, матнларни Xiao Ai инглиз, француз, япон, корейс, немис, испан ҳамда ҳинд тилларидан хитой тилига таржима қилади. Xiao Ai ёрдамчиси, шунингдек сохта SMS хабарларни, спамларни ҳам танийди, фойдаланувчини улардан ҳимоя қилади. "Xiao Ai" номли овозли ёрдамчи энди ўсимликларни, транспорт воситалари, атроф-муҳитни англайди ва нархларни ҳам таққослай олади.

Xiaomi Redmi 6 техник жиҳатлар:

Экран: 5.45 дюймли, HD+ (1440 × 720 пикселли), 18:9 ўлчамли, 2.5D қайрилма шишаси билан қопланган;
Процессор: 2 Ггц, 8 ядроли MediaTek Helio P22 (MT6762), 12 нанометрли техник жараён;
Видеокарта: IMG PowerVR GE8320, 650 MHz;
Хотира: 3 Гб тезкор ва 32 Гб доимий ёки 4 Гб тезкор ва 64 Гб доимий, microSD орқали 128 гигабайтгача катталаштириш мумкин;
Операцион тизим: Android 8.1 (Oreo)'нинг ўзлаштирилган MIUI 9 талқини;
Сим-карта: қўш; 
Камера: бош камера - 12 ва 5 мегапикселли сенсорлардан иборат, LED фоточақноққ эга, 1.25μm пиксел ўлчамли сурат олади. Олд камера - 5 мегапикселли;
Сенсорлар: бармоқ изи сканери, инфра-қизил модул;
Ўлчамлари: 147.46×71.49×8.3 мм; Вазни: 146 грамм;
Алоқа имкониятлари: 4G VoLTE, WiFi 802.11 ac (2.4GHz / 5GHz), Bluetooth 5, GPS;
Аккумулятор: 3000 мА соат.


Хулоса ўрнида ...
Redmi 6 Xiaomi компаниясининг энг яхши ҳамёнбоп девайсларидан бири. Хитойда ўтган ойнинг ўрталарида сотувга чиқарилган гаджетнинг 3/32 Гб талқини учун $124, 4/64 Гб талқини учун $156 доллар сўралмоқда.

Юртимиз бозорига эндигина кириб келган Redmi 6 ҳозирча бир оз қиммат - 260 АҚШ долларига баҳоланган.

Унинг пластикдан ишлангани ҳисобга олинмаса, ҳаммаси жойида. Қолаверса, бу модел Xiaomi металлдан ишлаб чиқараётган моделлардан бир оз арзон.

Смартфоннинг гироскопга эга бўлмагани Xiaomi учун шармандали воқеа. Бошқа томондан эса компания экран ва камеранинг яхшиларини бу девайсга ўрнатган. Намойиш ҳам ёмон эмас.

Хулоса

Юртимиз бозорига эндигина кириб келган Redmi 6 ҳозирча бир оз қиммат - 260 АҚШ долларига баҳоланган.

6.6балл

Смартфоннинг гироскопга эга бўлмагани Xiaomi учун шармандали воқеа. Бошқа томондан эса компания экран ва камеранинг яхшиларини бу девайсга ўрнатган. Намойиш ҳам ёмон эмас.

Экран

Камера

Процессор

Дизайн

Аккумулятор

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Terashop.uz 1 199 000 сўм (32 GB Gold) Сотиб олиш
Terashop.uz 1 199 000 сўм (32 GB Grey) Сотиб олиш
Terashop.uz 1 199 000 сўм (32 GB Black) Сотиб олиш
Terashop.uz 1 289 000 сўм (64 GB Gold) Сотиб олиш
Terashop.uz 1 289 000 сўм (64 GB Black) Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • ёрқин экран
  • яхши камера
  • ўртача чип
  • арзон нарх

 Камчилиги

  • гибрид бўлмача
  • гироскоп йўқ
  • пластик корпус
Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.