Redmi Note 12 Turbo экран рамкаси iPhone 14 ники билан таққосланди

Redmi Note 12 Turbo экран рамкаси iPhone 14 ники билан таққосланди

Xiaomi'нинг Redmi бренди тез орада ўзининг Note 12 Turbo смартфонини чиқаришни ният қилган. Ҳозирги кунда компания бўлажак смартфонни тизер қилиш билан банд. Ана шундай тизерларнинг бирида Redmi Note 12 Turbo экран рамкалари iPhone 14 экран рамкаси билан таққосланганини кўришимиз мумкин.

Маълум бўлишича, Redmi Note 12 Turbo экранининг ён томон чегаралари қалинлиги 1.42 мм, тепа томони 1.95 мм, пастки жағи эса 2.22 мм қалинликда бўлади. Таъкидлаш жоизки, бу Apple'нинг ҳар томонлари бир хил, 2.4 мм ўлчамда бўлган iPhone 14 экрани рамкасидан сезиларли даражада ингичка ҳисобланади.

Фото: Redmi (Weibo)

Яна бир улашилган тизер постер эса қурилманинг батареясини ошкор қилди: Redmi Note 12 Turbo смартфони 5000 мА/соат батареяга эга бўлади ва бундай батарея билан смартфон 181 грамм оғирликда ва 7.9 мм қалинликда бўлади.

Фото: Redmi (Weibo)

Аввал улашилган тизерларда биз смартфоннинг асосий камераси 64 MP бўлишини ва у иккилик микрофон, динамиклар билан бирга, USB-C порти, инфрақизил нур узатувчиси, ҳамда, 3.5 миллиметрли симли наушник уясига эга бўлишини билган эдик.

Redmi Note 12 Turbo смартфони 28 март куни тақдим қилиниши кутилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.