Робот-смартфон сотувга тайёр бўлди

Робот-смартфон сотувга тайёр бўлди

Sharp компанияси томонидан ишлаб чиқилган робот-смартфон сотувга тайёр бўлди.

2015 йилнинг кузида Япониянинг Sharp компанияси одамсифат робот қиёфасидаги ажойиб RoboHon смартфонини намойиш қилганди.

Унгача ҳеч бир компания бундай қадам қўймаганди, шунинг учун қурилма кўплаб ижобий фикрларга эга бўлган, уни қўлга киритишни истовчи иштиёқмандлар ҳам талайгина. Мана ниҳоят робосмартфон сотувга чиқишга тайёр, аммо янги қурилманинг баҳоси кўпчиликни ҳайратга солади ва шу билан биргаликда кайфиятини туширади. Смартфон ва миниробот гибриди 198 минг иен, яъни 1800 долларга тенг. Бу пуллар эвазига ақлли RoboHon эрталаб уйғотади, эгаси билан гаплашади, режалаштирилган ишлар ҳақида хабар беради, почтани ва хабарларни текширади, юради, рақсга тушади, эгасининг яқинларини таний олади ва зарурат туғилганда, уларни суратга ҳам туширади.

203040a1

Гаджетни овозли буйруқ ёрдамида бошқариш мумкин. Масалан, ундан суратга ёки видеога олиш, об-ҳаво ҳақида маълумот бериш ёки қўнғироқ қилаётган одамнинг исмини айтишни сўраш мумкин.

RoboHon’нинг асосий функцияси – фойдаланувчининг яқин дўсти бўлиш ҳисобланади. Робосмартфон 320х240 пикселли 2 дюймли дисплей, 1,2 ГГц частотали Snapdragon 400 тўрт ядроли чип, 2 ГБ оператив ва 16 ГБ флеш-хотира, 8-Мп камера, HD-проектор, ОС Android 5.0 ва 1700 мАч аккумуляторга эга. Алоқа учун LTE/3G, Wi-Fi и Bluetooth қўллаб-қувватлайди. Сотувлар Японияда шу йилнинг 26 майидан йўлга қўйилади.

203040a2

203040a3

203040a4

203040a5

203040a6

203040a7

203040a8

203040a9

203040a10

203040a11

203040a12

Манба: Kun.uz