Сайёрамиздаги энг “нақдсиз”лашган мамлакат

Сайёрамиздаги энг “нақдсиз”лашган мамлакат

Бугунги кунда швед жамияти – “нақдсиз”ликни маъқул кўрган сайёрамиздаги энг пешқадам жамият саналади. Риксбанк маълумотларига кўра, 2017 йилнинг I кварталида муомаладаги банкнот ва тангалар сони 56,8 млрд. крон ($6,4 млрд.)ни ташкил қилган. Яъни, бу — 1990 йиллардаги даражага қайтган.

2007 йилда нақд пулдан фойдаланиш бўйича қайд этилган энг юқори кўрсаткичдан сўнг, муомаладаги нақд банкнот ва тангалар ўша вақтдагига нисбатан тахминан 40 фоизга қисқарди. Айни дамда, нақдсиз маблағлар улуши ўсишда давом этмоқда.

Мамлакатнинг энг йирик ҳисобланган банклари (SEB, Swedbank, Nordea Bank) бўлинмаларида энди қарийб нақд пуллар иштирокида ҳеч бир оперция амалга оширилмайди. Энг йирик бинкларнинг тўртинчиси саналган Svenska Handelsbanken ҳали 2013 йилда қолган учта рақобатчисидан фарқли ўлароқ, барча бўлинмаларида нақд ёрдамида операцияларни амалга оширар эди. Рақобатчиларда эса мазкур шаклдаги операцияларнинг улуши атиги 25-35 фоизни ташкил қилар эди.

Аслида ҳар қандай тўловларни мамлакатнинг энг йирик банкларига тегишли бўлган кредит ва дебит карталари ҳамда Swish мобил иловаси кўмагида амалга ошириш мумкин. Улардан 10 миллиондан ортиқ шведларнинг 5,5 миллион нафари фойдаланади. Ҳатто черковга қилинадиган хайр-эҳсонларни ҳам ҳозирда рақамли тўлов ёрдамида жўнатиш мумкин. Энди эса Уппсал шаҳрида черков даромадлари ҳам Swish тўлови орқали йўлга қўйилди. Нақд маблағларни банк ҳисобига жойлаштириш билан боғлиқ харажатлар қисқарди.

Манбаа: uzcard.uz

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.