Самарқанд иқтисод ва сервис Институтида Beeline Wi-Fi хизмати ишга туширилди

Самарқанд иқтисод ва сервис Институтида Beeline Wi-Fi хизмати ишга туширилди

Beeline алоқа оператори Самарқанд шаҳри, Амит Темур кўчаси, 9 манзили бўйича жойлашган Самарқанд иқтисод ва сервис Институтида Wi-Fi ишга туширилгани ҳақида хабар беради. Эндиликда Beeline абонентлари тезкор Интернетнинг барча имкониятларидан соатига $0,50 эвазига фойдаланишлари мумкин. Хизматдан фойдаланиш чоғида трафик чекланмайди.

Beeline‘нинг аввалдан тўлов тизими абонентлари Wi-Fi орқали Интернетга улана оладилар. Маблағ бевосита балансдан ечиб олинади. Wi-Fi‘дан фойдаланган пайтда балансдаги Мегабайтлар сарфланмайди. Тармоқ номи – Beeline Wi-Fi.

Тафсилотлар Beeline сайтида ва Beeline Uzbekistan мобиль иловасида.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!