Samsung Galaxy A91 қайси чипда ишлайди? Қанча тезликда қувватланади?

Samsung Galaxy A91 қайси чипда ишлайди? Қанча тезликда қувватланади?

Samsung ўтган ой A90 5G'ни тақдим қилган эди. Тиниб-тинчимаган компания унинг "ука"си Galaxy A91'ни ҳам тайёрламоқда.

Модель рақами SM-A915F бўлган янги гаджетнинг асосий жиҳатлари "ака"синики билан бир хил бўлади. Infinity-U дисплей, Snapdragon 855 процессори, 4 500 мА/соатли аккумулятор шулар жумласидан. Лекин смартфон 45 ваттли қувватлаш технологиясида заряд олади.

Асосий фарқ янги қурилмада 5G алоқанинг бўлмаслиги ва бунинг натижасида нархнинг ҳам шунга яраша арзонроқ бўлишидадир.A91'да ҳам асосий камера 48MP f/2.0 бўлади, лекин ўта кенг бурчакли линза A90'даги каби 8 мегапикселли эмас, балки 12 мегапикселли бўлади. Учинчи камера сатҳ камераси бўлиши керак. Олд камера 32MP'лигича қолади, лекин апертураси тезроқ бўлади: f/2.2.

Ички қисмига ўтсак, смартфон S855 чипида ишлаб, 8ГБ тезкор ва 128ГБ доимий хотирага эга бўлади. Аккумулятор сиғими 4 500 мА/соатлигича қолса, зарядлаш тезлиги 45 ваттга кўтарилади. Бироқ бу ерда бир нарса номаълум: қадоқ таркибидаги қувватлагич адаптер 45 ваттли бўладими ёки Galaxy Note10+ даги каби 25 ваттли бўладими? Дастурий таъминот борасида эса, маълум бўлишича, A91 қадоқдан Android 10'да ишловчи илк Samsung смартфонларидан бўлади.Девайс нархи ҳақида ҳозирча маълумот йўқ, лекин, айтилишича, йил охирига қадар баъзи давлатларда сотувга чиқади.

ЎҚИНГ: Galaxy A90 5G расман намойиш қилинди: Snapdragon 855 чипли, 5G-модемли илк ҳамёнбоп флагман!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!