Samsung компанияси Galaxy Note 8 устида ишлаяпти…ми?

Samsung компанияси Galaxy Note 8 устида ишлаяпти…ми?

Samsung компаниясининг ўтган йили эълон қилинган Galaxy S6 ва S6 Edge смартфонлари SM-G920 ва G925 модел кодлари билан юритилганди. Жорий йилдаги Galaxy S7 ва S7 Edge қурилмалари эса SM-G930 ва G935 кодларига эга бўлди.

IXBT сайтининг блогер Эван Блассга таяниб маълум қилишича, Жанубий Корея технология гигантининг навбатдаги Galaxy S8 смартфонлари ҳам икки хил версияда тайёрланади ва SM-G950 ва G955 модель кодлари билан сотувга чиқарилади.

evanb

Бироқ инсайдер томонидан ошкор қилинган энг муҳим маълумот бу эмас. Бласснинг ёзишича, Samsung компанияси Galaxy Note 8 устида иш олиб бораётган бўлиши мумкин. Ҳар ҳолда ошкор қилинган ахборотлар орасида SM-N950 модель коди ҳам бор. Бундай кодлар, одатда, фирманинг Note сериясидаги гаджетларига берилади.

Эслатиб ўтамиз, Samsung Galaxy Note 7 билан содир бўлган ҳолат туфайли аввалроқ матбуотда фирма Note сериясидан бутунлай воз кечиши мумкинлиги борасида хабар тарқалган эди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!