Samsung компанияси Samsung Link сервисини ёпди

Samsung компанияси Samsung Link сервисини ёпди

Samsung компаниясининг ушбу сервиси битта ҳисоб қайдномаси ёрдамида маълум қурилмадаги файлларни бошқа қурилмада қўриш имкониятини берарди. Мазкур сервис 2013 йилда AllSharePlay хизматининг ўрнини эгаллаган эди.

4PDA сайтининг ёзишича, Жанубий Корея гиганти Samsung Link сервисини 1 ноябрдан бошлаб ёпган. Кўпчилик учун фирманинг бундай қарори бироз кутилмаган воқеа бўлди. Сабаби Samsung бундан бир неча ҳафта бурун ушбу сервисга бир қатор янгиликларни ҳам татбиқ қилган эди.

Компания вакиллари сервиснинг нима сабабдан ёпилишига аниқлик киритишмаган. Сервисни биринчи ноябрдан бошлаб қўллаб-қувватлаш тўхтатилган. Шунга қарамай Samsung Link’да сақланган фойдаланувчиларга тегишли файллар ўчирилмайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!