Samsung навбатдаги инновацион дисплейларни ишлаб чиқаради

Samsung навбатдаги инновацион дисплейларни ишлаб чиқаради

Виртуал воқелик ёки турли манзара ва ҳолатларни виртуал шлем ёрдамида томоша қилиш, ҳис қилиш технологияси бугунга келиб смартфон саноатини кейинги босқичга кўтаришга туртки бўлаётган янги технологияга айланди.

Ортда қолаётган ҳафтада Samsung ҳам виртуал воқелик технологиясини қўллаб-қувватлайдиган ва кейинчалик смартфон саноатида кенг фойдаланилиши кутилаётган дисплейни намойиш қилди.

UploadVR нашридан олинган маълумотга кўра, 5.5 дюймли дисплей панелининг пикселлар сиғими 3840 x 2160 белгига тенг, яъни ҳар дюйм квадратдаги пикселлар миқдори ҳайратланарли даражада кўп – 806 та белги. Дисплейдаги рангли гамма-нурларнинг ҳиссаси 97 фоизни ташкил қилади.

Samsung компаниясига қадар Sony 2015 йилда илк маротаба ўзининг Z5 Premium смартфонида 4K сиғимли дисплейни намойиш қилган эди.

Жаҳоннинг айни пайтдаги етакчи смартфон ишлаб чиқарувчиси Samsung’нинг янги Bio Blue” дисплей технологияси замонамизнинг етакчи экран технологияси, Samsung’нинг яна бир AMOLED экранларига қараганда нур таратиши пастроқ бўлади, яъни янада аниқ-тиниқ, кўзни олмайдиган тасвир намойиш қилади.

Самсунгшунос экспертларнинг тахмин қилишича, Samsung ўзининг энг салоҳиятли смартфонларигагина виртуал воқелик дисплейларини татбиқ қилади. Шу маънода, Galaxy Note 7 мазкур технологияли дисплейга эга илк девайс бўлиши мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.