Samsung’нинг $13 000 долларлик чинни совуткичи ҳайратланарли!

Samsung’нинг $13 000 долларлик чинни совуткичи ҳайратланарли!

Samsung компанияси Samsung Chef Collection Porcelain номли қимматбаҳо туркумга кирувчи «ақлли» холодилник моделини намойиш қилди. Қурилма $13 000 долларга нархланган.

Унинг ўзига хослиги шуки, совуткичда улкан — 21,5 дюймли Full HD (1920 x 1080 пикселли) тачскрин мавжуд. Бу сенсор экранга қайд ва эслатмалар ёзиб қолдириш, тасвирга олиб видеолар қолдириш, шунингдек рўзғорга керакли харид рўйхатини ёзиб қўйиш мумкин. Холодилник, шунингдек маҳсулотларнинг рўйхати ва уларнинг яроқлилик муддатини назорат қилиб боришга ёрдам беради. Бунинг учун унга 3 та камера ўрнатилган. Бу камералар совуткич эшиклари очилиб-ёпилганидан сўнг ичкаридаги ҳолатни тасвирга олади. Мисол учун, смартфон орқали бу тасвирларни дўконда — харид жараёнининг ўзида кўриш мумкин бўлади.

Совуткичдаги ташқи овоз узатиш динамикларида ёки Bluetooth-колонкаларни унга улаб мусиқа тинглаш, шунингдек Samsung Smart TV телевизорини ундаги экранга улаб, дастурларни томоша қилиш мумкин.

Chef Collection Porcelain холодилниги рақибларидан ички қисмининг 27 та жараёнда қайта ишланган чинни хомашёсидан тайёрлангани билан яққол устун. Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, бунинг учун дизайнер ва дастурчилар жамоаси иқлими турлича бўлган 7 та давлатда бир қанча синовлар ўтказганлар.

Chef Collection Porcelain АҚШ Миллий санитария фондининг гувоҳномасини олган ва маҳсулот сақлаш учун тўлиқ хавфсиз. Унинг фойдали сиғими 915 литр.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.