Samsung Tizen 3.0 платформасидаги биринчи смартфонни тайёрламоқда

Samsung Tizen 3.0 платформасидаги биринчи смартфонни тайёрламоқда

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси Tizen 3.0 платформасидаги биринчи смартфон устида ишламоқда, деб хабар бермоқда 3D News.

Tizen операцион тизими очиқ кодли дастур ҳисобланади. У Intel, Samsung, ZTE ва бошқа компаниялар томонидан асос солинган халқаро консорциум лойиҳасидир.

Tizen 3.0  версиясида ишлайдиган янги қурилмага SM-Z250F модель коди ва Pride номи берилган. Ҳозирча аппаратнинг техник параметрлари ошкор қилинмаган. Бироқ унда овозли бошқарувга катта эътибор қаратилиши маълум қилинган. Янги модель 2017 йилнинг ўрталарида тақдим этилади ва биринчи навбатда ривожланаётган смартфон бозорларида сотилади.

Tizen операцион тизимидан нафақат смартфонларда, балки ақлли соат ва телевизорларда ҳам фойдаланиш мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!