Samsung Uzbekistan харидорларни лақиллатяпти...ми?!

Samsung Uzbekistan харидорларни лақиллатяпти...ми?!

Samsung Uzbekistan компаниясига Note 10 сериясига тегишли смартфонлардан бирини олдиндан буюртма қилиш акцияси доирасида истеъмолчилар томонидан оммавий тарзда катта эътирозлар билдирилмоқда. Facebook’даги Потребители.Уз гуруҳига жойлаштирилган мурожаатда айтилишича компаниядагилар бир қатор хатоликларга йўл қўйган ёки очиқдан очиқ мижозларнинг устидан кулишган.

 “Бугун акция доирасида Galaxy Watch олиши керак бўлган кўплаб ҳаридорлар муаммога дуч келишди. Смартфонга аввалдан буюртма берган (шахсан мен 08.08.2019 санасида буюртма қилганман) ва сотиб олганлар акция доирасида ўз соатларини қўлга кирита олишмади. Бугун промо нуқтага 13 та соатни олиб келишди ва бошқа соат бўлмаслигини айтишди. Шунингдек, промо нуқтадагилар акция доирасида бутун Тошкент ёки Ўзбекистон учун бор йўғи 70 дона смарт-соат ажратилганини айтиб ўтишди. Қолаверса, аввалдан буюртма хеч қандай аҳамиятга эга эмас экан. Агар бундай бўлса аввалдан буюртма қилишдан нима наф? Бу жуда ёмон ҳолат. Одамлар 30-куни промо нуқтага келганликларини, бироқ, у ер ёпиқ бўлганлигини айтиб шикоят қилишди. Мен 31-куни келганимда ҳам дўкон ёпиқ эди. Мен бу ҳақда Samsung’нинг Facebook’даги саҳифасига ёздим. Ўша жойда биз жамоавий мурожаатнома ёздик. Ушбу мурожаатномани эртага Samsung офисига тақдим қиламиз. Ушбу ҳолат тез орада ижобий ҳал қилинади деган умиддамиз. Акс ҳолда компания ўз имиджи ва брендига бўлган ишончни йўқотиши турган гап. Телефон Маликадан сотиб олинганди.” – дея пост қолдирган жабрланувчилардан бири.  Постга мурожаатнома матни ҳам илова қилинган. Қуйида ушбу суратни кўришингиз мумкин.

Ҳозирча бўлиб ўтган вазият юзасидан Samsung компанияси томонидан расмий тушунтириш берилмади. Шунингдек, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ушбу вазият юзасидан текширув олиб боришини кутиб қоламиз. 

ЎҚИНГ: Ўзбекистон ҳатто Google, Яндекс, AliExpress ва Netflix’га ҳам солиқ солмоқчи!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!