Сеул АҚШ ва Япония билан янги хабарлашув тизими яратмоқчи

Сеул АҚШ ва Япония билан янги хабарлашув тизими яратмоқчи

Жанубий Корея ҳукумати Link 16 номли янги тизим ишлаб чиқишни мўлжаллаяпти. Тизим АҚШ, Япония ва Хитой ўртасида матнли ва тасвирли ахборот алмашинув имконини яратади. Назорат пункти АҚШ ҳарбий базасида жойлашади.

Link 16 яратилиши ҳозирда муҳокама босқичидадир. Сеул ҳукумати янги тизим ёрдамида, жумладан, НАТО таркибига кирувчи мамлакатлар билан ҳам хабарлашувни режалаштиряпти. Тизим фойдаланувчилари ҳақиқий вақт мобайнида алоқага киришади, видеоалоқа мавжуд бўлади. Онлайн режимда ҳукуматлар ўртасидаги муҳим масалалар ҳал этилади. Бирор-бир хабарга эгалик ҳуқуқи фақатгина барча томонларнинг розилиги асосида берилади. Янги тизимга таҳдид солувчи куч хакерлар ҳисобланади, аммо Жанубий Корея ҳукумати бу муаммо билан шуғулланувчи махсус марказ ташкил этиш режасида.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!