Смартфон сурункали бўйин оғриғини келтириб чиқармоқда

Смартфон сурункали бўйин оғриғини келтириб чиқармоқда

Яқинда интернет тармоғидаги нашрлардан бирида канадалик шифокорлар томонидан смартфон билан боғлиқ янги хавотирли касаллик тўғрисида сўз юритилди. Гап шундаки, смартфондан ҳаддан ортиқ кўп фойдаланиш, матн териш ва бошқалар одамда сурункали бўйин оғриғини келтириб чиқармоқда.

Канадалик терапевт Криста Ревенбергнинг ёзишича, ҳар гал смартфонга қараш учун бўйин эгилганда, умуртқа поғонасига тахминан 30 кг атрофида босим юки тушади. Бу эса сурункали бўйин оғриши ва тўқималарнинг сиқилишига олиб келади. Шифокорнинг сўзларига қараганда, айниқса Pokemon Go ўйини оммалашган вақтда, юзлаб ёшлар бўйин оғришидан шикоят қилиб, шифокорлар қабулига ёзилганлар. “Бу жуда ҳам ноодатий ҳолат. Аслида бундай касалликлар билан бизга ёши катта, ҳасса кўтарган аҳоли вакиллари мурожаат қилиб келишган. Смартфон кўтарган ёшларни кўриб, ҳайрон бўлдик”, – дейди шифокор.

Криста Розенберг бу каби ноқулайликларни олдини олиш учун “20/20/20” усулини таклиф қилмоқда. Яъни шифокор ҳар 20 дақиқада 20 фут атрофида ҳаракатланиб, 20 сония давомида (6 метр) смартфонни текширишни маслаҳат берган. Шунда одам организми ҳаракатланиб, бундай бўйин оғриқларидан халос бўлади.

Бўйин оғриғи, айниқса, ёшларда кўп кузатиляпти. Кунига 2 соат давомида тўхтовсиз телефондан фойдаланиш бўйиш оғриғининг сурункали бўлишига етарли экан.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!