Солиқларни онлайн тартибда тўлашингиз мумкин

Солиқларни онлайн тартибда тўлашингиз мумкин

Ўзбекистон Республикасида солиқларни онлайн тартибда тўлаш хизмати йўлга қўйилди. Марказий банк нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритди. Янги қоидага кўра, хўжалик субъектлари солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни интерактив давлат хизматлари ягона портали ва Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширишлари мумкин.

Норма.уз сайти хабар беришига кўра, мижозларнинг имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчасида муҳр изи қўйилмаган тақдирда банклар уларнинг ҳисоб-китоб ҳужжатларини муҳр изисиз қабул қилади. Илгари муҳр изи қўйилмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари фақат якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда деҳқон хўжаликларидан қабул қилиниши мумкин эди.

Шунингдек, илгари инкассо топшириқномалари бўйича маблағларни ундириб олишни тўхтатиб қўйиш ёки чақириб олиш инкассо топшириқномасини тақдим этган орган томонидан ёки суд қарорига мувофиқ амалга оширилиши мумкин бўлган бўлса, эндиликда буни ундирувчининг аризасига кўра ҳам амалга ошириш мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!